ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Жорий йилнинг 16 январь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлари бўйича ўринбосари Бекзод Назаров, туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Шахноза Джалилова ҳамда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирокида тумандаги “Хўжахуросон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 20-сонли умумий ўрта таълим мактабида анъанавий равишда “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.

Даставвал учрашувда туман ҳокими Исроил Аманов республикамиз миқёсида амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар, йилдан йилга ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди.

— Сир эмаски, бугунги кунда дунё миқёсида яшовчи аҳолининг 20 фоизини, юртимиз аҳолисининг эса 60 фоизидан ортиғини 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади, — дейди туман ҳокими Исроил Аманов. – Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси асосида 30 июнь кунини “Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни” этиб белгилангани ёшларимиз учун энг қувонарли янгиликлардан бири бўлди. Айниқса, ёшлар сиёсати давлат сиёсати даражасига кўтарилган бир паллада ёшларимиз орасидан давлат ташкилоти раҳбарлари етишиб чиқаётланлиги айни ҳақиқатдир. Бундай натижаларга эришишда авваломбор, сизлардан яхши ўқиш ва ўрганиш талаб этилади. Ҳозирда олий таълим муассасаларида таълим олишда ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмас. Айниқса, сиз ёшлар учун. Албатта, ҳозир имоният борида керакли билимни ўзлаштириб, олий ўқув юртида ўқишга кирсангиз, у ерда яхши натижалар кўрсатишингиз билан ўзингиз истаган касб эгаси бўлишингизга асло шубҳа йўқ.

Шунингдек, ушбу учрашувда бир қатор ёшлар туман ҳокимига доимий иш билан таъминлаш, тадбиркорлик субъектини йўлга қўйиш учун банк кредитини ажратиш, ижтимоий нафақалар тайинлаш каби мурожаатларини билдиришди.

Туман ҳокими Исроил Аманов ёшларимизнинг мурожаатини тинглаган ҳолда, тумандаги бўлим ва ташкилот раҳбарларига қонунчилигимизга асосан барча мурожаатлар ўрганилиниб, ижобий ечим изланиши юзасидан ўз кўрсатмаларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, Исроил Аманов фанлар олимпиадасида туман миқёсида ғолибликни қўлга киритган 20-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшларига вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгашининг мақтов ёрлиғи ҳамда эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>