АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига ўз Мурожаатини йўллади. Уни нафақат юртимиз аҳли, қолаверса, бутун дунё мамлакатлари жаҳоннинг рус ва инглиз тилларида ҳам тўғридан-тўғри томоша қилишга муяссар бўлишди. Бунда Юртбошимиз мамлакатимиз тараққиётини юксалтиришга, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга, қолаверса, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари, таълим соҳасини ислоҳ қилиш орқали олий ўқув юртларида мактаб битирувчи ёшлари қамровини 50-60 фоизга етказиш, давлат грандлари асосида қабул квоталарини 2 бараварга ошириш каби муҳим масалалар айтиб ўтилди.

Жорий йилнинг 1 февраль куни Шаҳрисабз туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Шахноза Джалилова, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Ботир Эназаров, туман “Нуроний” жамғармаси раиси Нумон Узоқовлар туманимизнинг тоғли ҳудудларидан ўрин олган “Ҳисорак” қишлоғида бўлишиб, у ердаги аҳоли билан Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш мақасида ҳудуддаги таълим муассасасида аҳоли ва ёшлар ўртасида учрашувлар ташкил этишди.

            — Хабарингиз бор, яқинда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Респубиликаси Олий Мажлисига ўз Мурожаатини йўллади, — дейди Шахноза Джалилова. – Бу борада Юртбошимиз жамиятимизда хотин-қизларнинг ролини ошириш мақсадида улар учун алоҳида имтиёзли кредитларни жорий этиш, бу билан эса уларнинг бандлигини таъминлаш масаласи ётганлигини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, қизлар учун алоҳида давлат грантлари жорий этилишини айтиб ўтилди. Бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланилса, албатта, хотин-қизларнинг ўрни ҳам сезиларли даражада ижобий томонга юксалади. Албатта, ўз шахсий фикрига эга бўлган, жамиятимизни ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган барча опа-сингилларимизни нафақат Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси балки, Юртбошимизнинг шахсан ўзлари ҳам қўллаб-қувватлайдилар. Буни Давлатимиз раҳбари ўз Мурожаатларида ҳам бир неча бор таъкидлаб ўтдилар. Шундай экан, олдингизда турган имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, биринчи эътиборингизни ўқишга қаратиб, келажакда ўлкан мақсадлар сари ҳаракатланишдан тинманглар. Ўйланманки, мақсадли меҳнатингиз самарасиз бўлмайди.

— Бугунги кунда “Обод қишлоқ”  ва “Обод маҳалла” дастурлари асосида юртимизнинг кўпгина гўшалари обод бўлди, — дейди Ботир Эназаров аҳоли билан учрашувда. – Юртбошимиз ўз Мурожаатларида ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 479 та қишлоқ ва овулда, шаҳарлардаги 116 та маҳаллада кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилганлиги, бунга 6,1 триллион сўм ёки 2018 йилга нисбатан 1,5 триллион сўм кўп маблағ сарфланганлиги айтиб ўтилди. Бундан ташқари, яқин 2 йил ичида мамлакатимизнинг барча маҳалла ва қишлоқларида тезкор интернет тизимини йўлга қўйилиши маълум қилинди. Албатта, бу маҳалла ва қишлоқларимиз обод бўлишида оқсоқолларимизнинг ҳам саъй-ҳаракатларини кўраман. Улар ўз қишлоқ ва маҳаллаларида аҳоли билан доимий равишда тушунтиришлар олиб бориши, азалий қадриятлардан бирига айланган.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари қишлоқ оқсоқоли, фахрий педагог Журақул Авазовга Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлашатириш бўйича Республика кенгаши томонидан тақдим этилган “Маҳалла ифтиҳори” кўкрак нишонини тантанали равишда топширишди.

Ушрашув сўнггида “Ҳисорак” қишлоғида яшовчи фуқаро Ҳосила Махатованинг яқин оиласига туман ҳокимлиги томонидан ногиронлик аравачаси топширилди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари