ЖИНОЯТ ЖАҲОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

ЖИНОЯТ ЖАҲОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

Президентимизнинг Парламентга қилган Мурожаатномасида ёшлар айниқса вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш борасида муҳим вазифалар ўртага ташланди. Чунки, жиноятчилик инсонни доимо жаҳолатга етаклайди, маънавиятига кескин зарба беради.

Яқинда Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси ташаббуси остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ички ишлар бўлими иштирокида тумандаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Жиноятчилик жаҳолатга етаклайди” мавзусида ўқувчи ёшлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди.

Унда дастлаб, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева Давлатимиз раҳбарининг Парламентга қилган Мурожаатномасида ёшлар сиёсатини рўёбга чиқариш борасида белгилаб берган вазифалар хусусида ахборот берди.

Шундан сўнг, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси котиби Сарвар Носиров вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятчиликка нисбатан қонунларимизда белгиланган жазо чоралари бўйича маълумотлар берди.

Шунингдек, бугун одам савдоси билан боғлиқ жиноятчилик халқаро миқёсда кенг тарқалганлиги, бунинг оқибатида ундан фуқаролар айниқса аёллар, ёшлар, вояга етмаганлар жабр тортаётганлиги бўйича ҳам дунё статистикаси маълмуотларини келтириб ўтди.

Давра суҳбати сўнггида, ўқишда юқори ўзлаштиришда эришаётган ўқувчиларга ўзлаштириши паст бўлган ўқувчилар бириктирилиб, уларга ҳомийлар ҳисобидан бадиий асарлар совға қилинди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>