МУРОЖААТЛАР АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛДИ

МУРОЖААТЛАР АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛДИ

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Респубилкаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Исроил Амановнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабули бўлиб ўтди.

Унда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг мутасадди ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Сайёр қабулга ечим излаб келган фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тегишли мутасадди ходимлар билан биргаликда изчил ўрганилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишимиз жоизки, ушбу сайёр қабулда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 11 нафарига тегишлилиги бўйича тушунтириш берилди, 3 нафар фуқаронинг мурожаатини қайта ўрганиш мақсадида тегишли масъул ходимларга топшириқлар юклатилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаати ўз жойида қаноатлантирилди.

Шу ўринда Шаҳрисабз туман ҳокимининг анъанавий равишда ўтказилиб келинадиган сайёр қабули ҳафтанинг ҳар жума куни график асосида белгиланган жойларда қатъий ўтказилиши маълум қилинди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари