O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутатлари билан учрашди

O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутатлари билан учрашди

Бугун O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов Шаҳрисабз туманига ташриф буюриб, туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан учрашди.

Дастлаб, учрашувда Актам Хаитов халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан бирма-бир танишиб, уларга бугунги кунда «депутат» аслида ким бўлиши керак, деган савол билан юзланди.

Унда иштирок этаётган депутатлар «депутат» халқнинг ҳукумат олдидаги ишончли вакили эканлиги, халқнинг дарди депутатнинг диққат назоратида бўлиши лозимлиги, давлат ва жамият бошқарувида депутатларнинг роли асосий пағонада бўлиши кераклиги бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Шу ўринда O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида кўрсатиб ўтилган устувор вазифалар борасида атрофлича тўхталиб ўтди.

— Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида биринчи галда биз депутатларга аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтдилар, — дейди Актам Хаитов. — Акс ҳолда эса биз депутатларга ишонч билдирган сайловчилар олдида депутатнинг обрўси бўлмаслиги, партиянинг мавқеи тушиб кетиши, негаки бугун халқимизнинг тафаккури ҳам, дунёқараши ҳам, талаб ва эҳтиёжлари ҳам бутунлай ўзгарганлиги, халқимиз ҳаммадан зийрак ва улуғлигини айтиб ўтдилар. Албатта, бугун жамиятимизда депутат мақомига эга бўлиш, халқнинг ишончли вакилига айланиш осонликча бўлмайди. Бунга эса халқ билан елкадош бўлиб, уларнинг муаммоларига оз бўлсада ечим топилишида ўз ҳиссамизни қўшиш орқали эришамиз.

Шунингдек, учрашувда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ўзларининг йил давомида амалга ошириши белгиланган йиллик иш режалари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтишди. Шундан сўнг, депутатлар O‘zLiDeP фракцияси раҳбарига соғлиқни сақлаш, спорт, санъат, маданият ва таълим соҳаларини ривожлантиришда ўзларининг таклиф ва тавсияларини билдириб ўтишди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>