ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

ЁШЛАР БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ДАВР ТАЛАБИ

Юртбошимизнинг жорий йилда Парламентга қилган Мурожаатномасида мамлакатимизда миграциянинг олдини олиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни оилавий тадбиркорлик ва хусусий бизнесга кенг жалб этиш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берди. Айниқса, ёшлар учун муносиб иш ўринларини яратиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш маҳаллий ҳокимият идоралари олдида турган муҳим вазифалардан бири эканлиги Мурожаатномада таъкидлаб ўтилди.

Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов мана шу белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда маҳалла кесимида ёшлар билан учрашиб, уларни кичик ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари бўйича тадбиркорликка тортиш юзасидан таклифларини ўрганиб чиқиб, соҳа ходимлари билан уларга ечим топмоқда.

Жорий йилнинг 12 март куни туман ҳокими Исроил Аманов айнан шу масала бўйича тумандаги “Шанбе” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашди. Учрашувда туман ҳокимининг мутасадди ўринбосарлари бўлим бошлиқлари ҳамда тадбиркорликка хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Дастлаб, учрашувда Исроил Аманов кичик бизнесни йўлга қўйиш борасида давлатимиз томонидан яратилган имкониятлар, имтиёзлар хусусида ёшларга кенг тушунчалар берди.

— Қимки кичик бизнесга қўл ўрса, у, албатта, тадбиркорлик соҳасида катта имкониятларга эга бўлади, — дейди Исроил Аманов. Масалан, дунё тажрибасида тадбиркорликни оддий гулчиликдан ёки боғдорчиликдан, чорвачиликдан, иссиқхонани ташкил этишдан ҳамда аҳолига хизмат кўрсатишни йўлга қўйишдан бошлаган кишилар кейинчалик йирик компанияларга асос солишганини яхши биламиз. Баъзи бировлар катта маблағ билан катта иш қилишни бошлашни ният қилишади. Аммо бу ҳамиша ҳам яхши натижа бера олади деб айта олмаймиз. Сабаби, уша корхона ўз маҳсулотлари ёки хизматлари билан бозор талабига жавоб бера олмаса, корхона инқирозга юз тутади. Бу йўқотишларни ўрнини қоплаш эса оғир кечади. Кичик бизнесни эса бозор талабидан келиб чиққан ҳолда фаолият турини ўзгартириш мумкин. Бунинг учун эса катта маблағ талаб этилмайди. Масалан ҳар бир ёш айниқса, қишлоқда истиқомат қилаётган йигит-қизлар оиласида йўқорида айтганимиздек иссиқхона, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичиликни йўлга қўйиб, бундан яхшигина даромад топишлари мумкин. Бунинг учун эса давлатимиз томонидан паст фоиздаги узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Кейинчалик улар фаолиятини кенгайтириб бориб, алоҳида фермер хўжаликларига асос солишлари мумкин.

Учрашувда тумандаги тижорат банклари ёшларга кичик бизнес хусусий тадбиркорлик бўйича мавжуд лойиҳаларини тақдимотларини ўтказишди.

Учрашув якунида ҳудуддаги 6 нафар ёшлардан тушган бизнес таклифлар ўрганилиб, уларга ечим топилди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>