БУНГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙЛИК!

Аҳоли ўртасида турли ҳил миш-мишлар, ёлғон ахборотлар тарқалиши ҳолатлари учраса, биринчи галда барчамизнинг эътиборимизни бирдек ўзига тортади.

Бугунги кунда бозорларимиз ҳудудлари ёлғон ахборотлар тез тарқайдиган маконга айланган. Бу ҳудудда ҳар ким фақат эшитганини тилга олади, ахборотни борича қабул қилиб, уни шундайлигича хазм қилишни бошлайди. Қарабсизки, асл ҳақиқат бир четда қолиб, ёлғон маълумот онг остида айланаверади.

Бозор ҳудудларида аҳоли гавжум бўлганлиги сабабли турли хилдаги шов-шувли ва ёлғон хабарлар тарқалиши осон кечади. Айни кунларда коронавирус бўйича аҳоли орасида ҳар хил гап-сўзлар қулоғимизга чалиниб қолади, гоҳида. Лекин, шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай миш-мишнинг тагида, аввало, ёлғон мавжудлигини тўла қонли англаб етишимиз керак.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АОКА , Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида https://t.me/koronavirusinfouz “Koronavirus info” расмий телергам канали ўз фаолиятини бошлади. Бу канал орқали барча юртимиз аҳли коронавирус ҳақида тўлиқ ва кунлик маълумотларни доимий равишда кузатиб боришлари мумкин. Албатта, ушбу расмий каналда эълон қилинган ҳар қандай ахборот биринчи ўринда ишончлилиги билан аҳамиятга эгадир.

Турли хил гап-сўзларга ишониб, бозорлар ва дорихоналарда нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймайлик, Бозорлардан узоқ муддатга етадиган истеъмол махсулотларини жуда кўплаб харид қилинишимиз, шунингдек, дори-дармон ва химоя воситаларини жуда кўп миқдорда сотиб олишимиз нафақат ўзимизга, балки бутун аҳолига турли хилдаги қийинчиликларни юзага келтириб қўяди. Бу борада ҳам моддий томонлама ҳам маънавий томонлама қийинчиликлар бирдек юзага келишни бошлайди. Бунга эса сира йўл қўймаслик керак.

Аҳоли саломатлиги йўлида мамлакатимиз ҳудудида коронавируснинг олдини олиш борасида пиёдалар серқатнов йўлларида, жамоат тўпланадиган ерларда, аҳоли пунктлари ва бир қатор давлат, нодавлат корхона, идора, муассасаларда дезинфекция ишлари доимий ва узлуксиз равишда амалга ошириб борилмоқда. Бу ҳам тозаликнинг бир кўринишидир.

Қуйида биз коронавирусни олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Респубилкаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларини маълум қиламиз:

  • аввало, чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!
  • зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!
  • қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!
  • фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!
  • юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!
  • уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!
  • одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!
  • шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!
  • овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!
  • иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!
  • Энг асосийси, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, ССВ ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг

71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>