СПОРТ – СОҒЛИҚ ГАРОВИ

СПОРТ – СОҒЛИҚ ГАРОВИ

Соғлом турмуш тарзи инсон саломатлиги учун жуда ҳам муҳим ҳисобланади. Бунинг учун вақтида овқатланиш, вақтида дам олиш, шунингдек, инсон учун доимий равишда бадантарбия қилиш керак бўлади.

Бугун 18 март куни Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари ўз фаолиятларини бошлашидан аввал кунлик бадантарбия билан шуғулланишди. Бу эса кун давомида фаолиятда чарчоқнинг олди олиниши ва турли хил инфекцияларга қарши иммунитет шаклланади.

– Киши соғлом келажак ва соғлом ҳаётга эришиши ҳам, албатта, спорт билан доимий ва узлуксиз равишда шуғулланиш талаб этилади, — дейди Шаҳрисабз туман спорт ишлари бўлими бошлиғи Ёрқиной Жуманова. — Айниқса, эрталабки бадантарбия машқлари ҳар бир инсоннинг кундалик эҳтиёжига айланиши лозим. Ана шунда эса инсон саломатлиги учун ҳеч қандай хавф рахна сола олмайди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>