Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Амановнинг коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши курашишни янада кучайтириш бўйича Шаҳрисабз тумани аҳолисига мурожаати

Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Амановнинг коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши курашишни янада кучайтириш бўйича Шаҳрисабз тумани аҳолисига мурожаати

Қадрли туманимиз фуқаролари!

Бугун коронавирус пандемияси дунёдаги барча давлатларда қайд этилиб, у ўзининг тарқалиш жиҳати билан инсоният ҳаётига жиддий хавф солмоқда.

Шуни эътироф этиш керакки, шахсан муҳтарам Президентимизнинг жуда катта саъй-ҳаракати, ташаббуси билан бу вируснинг мамлакатимиз ҳудудида тарқалишини олдини олиш, фуқароларимизнинг саломатлигини ҳимоялаш, хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жуда катта чора-тадбирлар амалга оширилаяпти. Шу мақсадда жорий йилнинг 16 март кунидан бошлаб республикамизда карантин эълон қилиниб, ҳудудларда эпидимиологик ҳолатни яхшилаш, коронавирусни тарқалишини олдини олиш бўйича муҳим тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Шуни унутмаслигимиз керакки, карантин фавқулодда вазиятлардагина жорий эътилади ва унинг ўзига хос талаблари мавжуд. Яъни, карантин вақтида ҳар бир фуқаро унинг талаб қоидаларига тўла риоя этишлари ҳамда бу борада белгилаб берилган чора-тадбирларни сўзсиз бажаришлари зарур бўлади.

Юртбошимиз бугун бот-бот таъкидлаганидек, мана шундай мураккаб бир вазиятларда аввало халқимиз бирлашишлари, бир-бирига яқиндан кўмак беришлари зарур бўлади.

Тиб илмининг султони буюк мутафаккиримиз Абу Али ибн Синонинг ўз даврида “Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир, хотиржамлик ярим соғлиқдир, сабр эса шифонинг бошланишидир” деган фикрини билдириб кетганлар. Бундан шу нарса кўринадики, ҳар қандай касалликнинг олдини олиш, энг аввало инсонларнинг иродасига, куч қудратига ва яхши кайфиятига боғлиқ. Яхши кайфият эса инсондаги иммунитетни оширади унинг касалликларга қарши курашувчанлигини кучайтиради.

Албатта, бундай вазиятларда энг аввало фуқароларимиз ўз хонадонларидан тортиб, маҳалла гузарларининг санитария ва тозалик ишларига алоҳида эътиборни қаратишлари, туманимиздаги барча мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхона, ташкилотлар ишчи ходимлар фаолият олиб бораётган муассаса биноларини дезинфикциялаш, жамоат жойларида фуқароларимиз фақат ниқобда юришлари керак.

Биринчи галда карантин талабларига кўра, агар зарурат бўлмаса фуқароларимиз уйдан чиқмасликлари мақсадга мувофиқ бўлади. Бу билан ўзларининг саломатликларини сақлаш билан бирга, коронавирус юқишининг олдини олган бўлишади.

Агар ташкилотларда ахборот коммуникация тизимлари жорий этилган бўлса, ишни масофадан туриб бошқариш тавсия этилади.

Бу вируснинг юқиш хавфи фуқароларимизнинг ўзаро мулоқотга киришишлари орқали юқори эканлиги қайд этилмоқда. Шунинг учун, жамоат жойларида фуқароларини ҳаракатларини тартибга солиш, мулоқотларни чеклаш ишлари олиб борилмоқда.

Юртбошимиз айтганларидек, — «Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз”.

Ҳурматли фуқаролар!

Биз учун ҳар бир фуқаронинг саломатлиги бирдек муҳимдир. Карантин даврида белгиланган тартиб-қоидаларга вақтида амал қилсак, бу оғир синовларни ҳам эсон-омон енгиб ўтамиз.

Уйингизда қолинг!

Исроил Аманов

Шаҳрисабз тумани ҳокими

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>