ЁРДАМ МАНЗИЛЛИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

ЁРДАМ МАНЗИЛЛИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛМОҚДА

Коронавирус пандемиясини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича мамлакатимизда карантин эълон қилинганидан буён, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, кекса ёшдаги фуқароларимизга озиқ-овқат жамланмалари ҳамда зарур дори-дармонлардан иборат ёрдам кўрсатиш бўйича хайрли ишларга барча ўз ҳиссасини қўшишга интилмоқда.

Куни кеча Коронавирус пандемиясини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича республика ишчи гуруҳи аҳолининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кам таъминланган, аҳоли қатламига кўрсатилаётган ёрдамлар амалдаги санитария эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда марказлашган тартибда тарқатиш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берди.

Бугун, 2 апрель куни Шаҳрисабз тумани ҳокими ташаббуси остида туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари иштирокида тадбиркорларимиздан Эркин Каримов 15 миллион сўмлик, Рустам Зубайдуллаев 3 миллион сўмлик миқдорида тумандаги 120 та эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 150 минг сўм қийматида бўлган жами 7 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Мана шундай хайрия тадбирларида иштирок этмоқчи бўлган ҳар бир жисмоний ва юридик шахслар туман ишчи комиссиясига мурожаат этиши мумкин.

Мурожаат бўйича телефон: (+99875) 521-01-18

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>