ОЗИҚ-ОВҚАТ ЯРМАРКАСИ ФАОЛИЯТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

ОЗИҚ-ОВҚАТ ЯРМАРКАСИ ФАОЛИЯТИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Шаҳрисабз тумани “Янги Чоршанбе қўрғони” деҳқон бозорида ярмарка фаолияти давом этмоқда. Ушбу ярмаркада озиқ-овқат маҳсулотларининг барча турларини арзонлаштирилган шаклда харид қилишингиз мумкин.

Ярмаркада турига қараб 1 қоп (50 кг) ун 150 минг сўмдан, 220 минг сўмгача, (5 литр) ёғ 43 минг сўм, мол гўшти 40 минг сўм, картошка 4500 минг сўм, шунингдек пиёз 2 минг сўм ва сабзи маҳсулотлари минг сўм қийматида сотилмоқда. Шунингдек  ушбу ҳудуддан кўчма савдо ҳам йўлга қўйилган бўлиб, улар туман ҳудудида жойлашган барча озиқ-овқат савдо дўконларига етказилмоқда.

Албатта, мамлакатимизда бўлаётган синовли кунлар пайтида, коронавирус юқиш хавфини олдини олиш мақсадида биринчи галда аҳоли уйида бўлишлиги, карантин талаб-қоидаларига барча бирдек амал қилишлиги сўралади.

Уйда қолинг!

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>