ДЕПУТАТЛАР ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИНИНГ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПМОҚДА

ДЕПУТАТЛАР ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИНИНГ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПМОҚДА

Жорий йилнинг 18 апрель куни халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтиб, карантин даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ муҳим масала муҳокама қилинганди.

Сессияда айнан бу масалада аҳоли томорқа ерларидан самарали фойдаланиш ўта муҳимлиги эътироф этилиб, депутатлар аҳолининг ер участкаларидан фойдаланиш бўйича муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни жойида ҳал этиш юзасидан аниқ чора-тадбирларни белгилаб олишганди.

Ҳар бир туман кенгаши депутати ўз округи ҳудудидан бу масалага масъул эканлиги сессия қарорида кўрсатиб ўтилганди.

Куни кеча туман Кенгаши депутатлари туман ҳокимлиги, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари иштирокида аҳоли хонадонларида бўлишиб, уларнинг томорқа ерлардан фойдаланиш ҳолатларини атрофлича ўрганиб чиқишди.

Хусусан олинган хабарларга назар ташлайдиган бўлсак, биргина туман ҳокими секторига қарашли Янгибоғ маҳалла фуқаролар йиғинида аҳолининг асосий томорқа ерларида сабзавот кўчатлари ва маҳсулотлари етиштирилаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек депутатлар ишчи гуруҳ билан биргаликда томорқа ерларидан самарасиз фойдаланаётган айрим оила вакилларига бу борада кенг тушунтириш ишларини олиб боришмоқда. Бундан ташқари эҳтиёжманд оилаларга эса томорқаларида етиштириш учун ҳомийлар кўмагида бепул сабзавот кўчатларини етказишмоқда.

Бу жараёнлар туманнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинларида давом этмоқда.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати