ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА КРЕДИТ АЖРАТИЛИШИ БЕЛГИЛАНДИ

Мамлакатимизда хизматлар соҳасини янада яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли учун янги иш ўринларини яратиш мақсадида жорий йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4752-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, хизматлар соҳасини ривожлантириш учун тижорат банкларига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратилади.

Ушбу кредит тижорат банкларига 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст қилиб берилади.

Кредитлар хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорларга, айниқса маиший, таълим, тиббий, ахборот-коммуникация ва бошқа талаб юқори бўлган соҳаларда фаолият кўрсатадиган корхоналарни ташкил этиш (молия ва савдо соҳаларидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно) ва жиҳозлаш учун Марказий банкнинг асосий ставкаси бўйича 1 миллиард сўмгача миқдорда ажратилади.

Кредит маблағларининг камида 20 фоизи аёллар ва ёш тадбиркорларга ажратилиши белгиланган.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган 67 та фаолият (ишлар ва хизматлар) турлари бўйича  “Ҳар бир оила – тадбиркор” Дастури доирасида кредитлар ажратилади.

Жасур Жўраев

Шаҳрисабз тумани Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини қўриб чиқиш қабулхонаси мудири

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>