ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Телеграм ижтимоий тармоғининг “QASHQADARYO AHLI” каналида жорий йилнинг 10 июнь кунида Шаҳрисабз тумани Янгобод қишлоғи ҳудудидан тасвирга олинган видео мурожаат юзасидан

МУНОСАБАТ

Ушбу видео мурожаатда Шаҳрисабз тумани “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини Янгобод қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Танхоз” дарёси қиш-баҳор мавсумида тинимсиз ёғингарчиликлар ва кучли сел тошқинлари натижасида дарё ўз ўзанини кенгайтириши оқибатида дарёга яқин бўлган бир қанча хонадонларга зарар етказиши мумкинлиги  ҳолати таъкидланган.

Ҳақиқатдан ҳам ўтган 2019 ва 2020 йилнинг қиш-баҳор мавсуми ойлари серёғин келди. Бунинг оқибатида тумандаги “Танхоз” дарёсига кўплаб сел тошқинлари кузатилди. Ушбу сел тошқинлари бора-бора дарё ўзанини кенгайтиришга етди. Айни вақтда “Янгиобод” қишлоғида яшовчи 11 та хонадон ҳудуди “Танхоз” дарёсининг муҳофаза зонасида қолмоқда.

Амалдаги қонун талабларига кўра фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ушбу тураржойлар бузилиб, хавфсиз ҳудудга кўчирилиши керак.

Бу масала халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши сессиясига киритилиб ҳал этилади.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати