Тасвирий санъатда ўзлигини топган қиз

Тасвирий санъатда ўзлигини топган қиз

Дунёда фақат инсонгагина ижодкорлик қобилияти берилган. Шундай инсонлар борки, улар ўз қобилиятлари орқали барча барчани лол қолдириб келишмоқда. Йиллар ўтсада уларнинг санъат асарлари ҳанузгача инсоният аҳлини ҳайратга солишда давом этмоқда.

Куни кеча вилоятимиз ҳокими Зойир Мирзаев вилоятнинг битирувчи ёш йигит-қизларига мурожаат йўллади.

Унда туманимиздан бир бир гуруҳ битирувчи ёшлар, жумладан фаол ёшлар, таълим тизимида аъло баҳоларга тамомлаган битирувчилар иштирок этишди.

— Ёшларга яратилаётган шароит, уларга билдирилаётган юксак ишонч ҳеч бир мамлакатда бўлмаса керак, — дейди Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Бегойим Олимжонова туман ҳокими Исроил Аманов билан суҳбатда. – Вилоятимиз раҳбарининг биз ёшларга йўллаган мурожаатида ҳам бугунги кун ёшларига бўлган юксак ишонч туйғуларини яна бир бор чуқур ҳис этдим. Мени тасвирий санъатга бўлган муҳаббатим айнан мана шу юксак ишончнинг бир мевасига эришдим. Жорий йилда бўлиб ўтган Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловининг республика босқичида иштирок этиб, Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлдим. Албатта, бу менинг юқуғим эмас, бу ота-онамнинг, устозларимнинг ютуғидир. Бу борадаги имкониятларимни янада такомиллаштириш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ўқишни давом эттиришни ўз олдимга мақсад қилиб қўйдим. Келажакда эса тасвирий санъат соҳасида бутун жаҳон тан берадиган санъат асарларини яратмоқчиман. Бунга эришаман, албатта.

Суҳбат давомида туманимиз ҳокими Исроил Аманов Бегойим Олимжонованинг келажакда ўз олдига қўйган мақсадига эришиши йўлида ўз эзгу тилакларини билдириб, ёш ижодкор томонидан чизилган Шаҳрисабзнинг “Оқсарой” мажмуаси акс этган тасвирий санъат асарини қабул қилиб олди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати