«KESH» газатасига обуна бўлиб, уни қўллаб-қувватлайлик!

«KESH» газатасига обуна бўлиб, уни қўллаб-қувватлайлик!

Буюк донишмандларимиз инсоният салоҳиятига унинг билими, маънавиятига қараб баҳо беришган. Қарангки, орадан йиллар, асрлар ўтса-да, инсонларга нисбатан мана шундай талаб ўз аҳамиятини йўқотмаган. Ахир, ҳар қандай жамиятнинг фаровонлиги, равнақини таъминлашга айнан ижтимоий-маънавий ва ҳуқуқий билимларга эга бўлган комил инсонларгина қодир бўлишган.  

Қадим Шаҳрисабз шаҳри қадимдан илм-маърифат соҳасида ислом оламида юксак мартабага эришиб, «Қуббатил илм вал адаб» мақомига эга бўлган шаҳар саналган. Соҳибқирон Амир Темур ҳукмронлиги даврида эса бу кўҳна заминда кўплаб мадрасалар фаолият кўрсатиб, уларда Имом Бухорий, Ат-Термизий сингари мударрислар ёшларга сабоқ бериб келиб келишган.

Агар менга «сен ўзлигингни биласанми» деб савол беришса, ҳеч иккиланмай «мен темурийлар авлодиман» дея фахр билан айта оламан. Шаҳрисабз Амир Темур давлатининг пойтахтига талабгор шаҳар саналган. Минг афсуски, соҳибқироннинг бу орзуси амалга ошмай қолган. Аммо, буюк бобокалонимиз ўзининг энг салобатли, дунё халқлари ҳайратини ошираётган иморат — Оқсаройни шу муқаддас заминда қурдирган. Мана орадан олти юз йилдан зиёдроқ вақт ўтса-да, бу кўҳна обида сақланиб қолган қиёфаси билан ҳамон хорижий сайёҳларни лол қолдирмоқда.

Бу гапларни бежизга келтирмаяпман.

Муҳтарам Президентимиз 2018 йилда айнан Шаҳрисабзда Биринчи халқаро мақом анжуманини ўтказиб, буюк бобокалонимизнинг ушалмаган орзуларини рўёбга чиқарди десам, муболаға бўлмайди. Бу санъат анжумани Шаҳрисабзнинг довруғини дунёга қайта таратди.

Қадрли юртдошлар!

Ҳар биримиз ўзимиз туғилиб ўсган маскан билан чексиз фахрланамиз. Бугун «Мен шаҳрисабзликман» деювчи ҳар бир инсон шу юртнинг тақдири, келажаги учун озгина бўлса-да, жон куйдириб яшаши керак.

Бу фикрларни мен бежизга келтирмаяпман. Шаҳрисабзда «KESH» номи билан юритилувчи ягона нашр чоп этилиб келинмоқда. 2021 йилда бу газетанинг чиқа бошлаганига роппа-роса 90 йил тўлади. Лекин, ҳозирги мураккаб иқтисодий шароитда газетани сақлаб қолиш ва ривожлантириш жуда оғир кечмоқда. Бунинг учун энг аввало зиёли қатлам вакиллари, қолаверса, барча газетхонларимиз обунага озгина эътиборни қаратишлари лозим бўлади. Ахир «Денгиз томчилардан ҳосил бўлади» дея бежизга айтилмаган-ку.

Шунинг учун барча соҳа вакилларини, биринчи галда тадбиркорларимиз, фермерларимиз, саноат, қурилиш ташкилотлари ҳамда таълим, тиббиёт соҳаси вакилларини 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун «KESH»га обуна бўлишга чақирамиз.

Агар обуначиларимиз газетани электрон шаклда ўқишни хоҳласалар, бунинг учун ҳам имкониятлар мавжуд. Улар ҳар ойда таҳририятда белгилаган нархлардаги суммани олдиндан 2021000070038502001 ҳисоб рақами, МФО:00166, ИНН:200706934, Шаҳрисабз Агробанк ҳисоб рақамига ўтказиб боришса, улар ҳаммадан олдин «KESH»нинг янги сонлари билан танишиш имкониятига эга бўлишади.

Қадрли шаҳрисабзликлар!

“KESH”га 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллиги учун обуна бўлиб, шу табаррук юртнинг маънавиятини қўллаб-қувватлашингизга ишонамиз.

Мурожаат учун телефон:
(0375) 522-74-42
998.97-293-95-75
998.93-424-04-40

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>