БОҚИЖОН ЭРГАШЕВ ҲАЁТИЙ ТАЖРИБАЛАРИ БИЛАН ЎРТОҚЛАШДИ

БОҚИЖОН ЭРГАШЕВ ҲАЁТИЙ ТАЖРИБАЛАРИ БИЛАН ЎРТОҚЛАШДИ

“Халқимизда қари билганни пари билмас” деган ажойиб нақл бор. Чунки инсоннинг умри давомида орттирган тажрибалари доимо ўз ҳаётида ас қотади.

Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, узоқ йиллар Шаҳрисабз туманида масъул лавозимларда ишлаган 90 ёшни қаршилаган инсон, меҳнат фаҳрийси Боқижон Эргашев Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов билан учрашди.

— Ҳаётим давомида мана шундай оғир вазиятларнинг бир нечасига гувоҳи бўлганман, — дейди Боқижон Эргашев. 1992 йилда вилоятимизнинг бир қанча туманларида ичбуруғ касаллиги авж олиб, бу балога халқимиз биртан-у бир жон бўлиб, қарши курашдилар. Айниқса, мана шундай оғир вазиятларда шифокорларимиз кўрсатган матонатию жасорати ҳеч қачон хотирамиздан кўтарилмайди. Уларнинг сай-ҳаракати, меҳнати туфайли фуқароларимизни бу балодан эсон-омон олиб чиққанмиз. Бугун мен ҳар бир раҳбарни пандемияга қарши курашишда юртбошимиздан ибрат олишга чақирардим. Чунки, бу инсон ўз вақтида коронавирусга қарши курашиш бўйича муҳим чора-тадбирларни кўрмаганида, бу балонинг тарқалиш кўлами ҳозиргига қараганда бир неча бараварга юқори бўларди. Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг, мана ман деган давлатларда ҳам коронавирусни юқтирган фуқароларни даволаш, биздаги сингари бепул, беминнат бажарилгани йўқ. Халқимиз бундай ғамхўрликни кўриб, қалб-қалбидан кечириб туришибди. Юртбошимизнинг мана шундай ғамхўрлиги ҳам бугун бизга коронавирус пандемиясини енгиб ўтишга мадад бўлаяпти. Айниқса, давлатимиз томонидан кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган алоҳида ғамхўрлик қалбимизни тоғдек кўтараяпти.

Шу ўринда фахрий отахон карантин даврида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам фикр билдириб, бунда туман фаоллари, бутун туманимиз аҳли ҳамжиҳат, ҳамфикр бўлиб ҳаракат қилишлари зарурлигини эътироф этди.

Карантин ҳолати аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига ўзининг салбий таъсирини кўрсатмай қолмаслигини таъкидлаган отахон фуқароларни нормал ҳаёт кечиришлари учун ҳозирданоқ озиқ-овқат заҳираларини яратишда деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари жонбозлик кўрсатишлари зарурлигини қайта-қайта таъкидлаб ўтдилар. Одамларимиз заҳирани далада экилганига эмас, омбордагига қараб белгилайди. Айниқса, қуз, қиш ойларида картошка, пиёз, сабзи сингари бир қанча сабзавот маҳсулотлари тақчиллигини олдини олиш учун ҳозирданоқ уларнинг заҳираси мукаммал яратилса, бу ҳам офатни беталофат енгиб ўтишда мадад бўлади.

Туман ҳокими Исроил Аманов Боқижон Эргашев сингари барча фаол фахрийларимизнинг ўз оиласи ва маҳалласида карантин талабларини бажаришда жонбозлик кўрсатишга, энг аввало, ўзларининг саломатликларини муҳофаза қилишга чақирдилар.

— Фахрийларимиз, бизнинг “олтин фонд”имиз, юксак таянчимиз саналади, — дейди Исроил Аманов. Сиз фахрийларнинг ҳаёт йўлингиз, бугун биз, айниқса, балоғатга етаётган ёшларимизга ибрат мактаби бўла олади.

Энг асосийси, ҳар биримиз ўтаётган кунимизга шукроналик келтириб яшасак, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиб ёки томорқа ерларимизда ишлаб, моддий таминотимизни яхшиласак, Ватанимиз равнақига ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>