СУНЪИЙ ТАҚЧИЛЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

СУНЪИЙ ТАҚЧИЛЛИККА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ

Давлатимиз раҳбари республика фаоллари билан ўтказаётган ҳар бир видеоселектор йиғилишларида бугун аҳолини ўта ташвишга солаётган дори-дармон таъминоти масалаларига алоҳида тўхталиб ўтиб,  бу борада сунъий тақчилликни юзага келтириш, дори-дармонларнинг нархини асоссиз ўстириб юборишдек салбий ҳолатларни олдини олиш бўйича ҳокимлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари олдига муҳим вазифаларни қуймоқдалар.

Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов давлатимиз раҳбарининг мана шу топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида бугун, яъни, якшанба куни тумандаги мавжуд дорихоналарнинг фаолиятини ўрганди. Асосан бунда дорихоналарда сотилаётган аҳоли эҳтиёжи учун ўта зарур бўлган дори-дармонларнинг нарх-наволари билан қизиқди ва бу борадаги муаммоларни ўрганди.

— “Инсофи борнинг баракаси бўлади”, — дейди туман ҳокими Исроил Аманов дорихона эгалари билан суҳбатда. – Пандемия даврида дори-дармонларнинг сунъий тақчиллигини юзага келтириш, ёки бўлмаса уларнинг нархини асоссиз равишда ўстириб юбориш ҳам энг катта жиноят ҳисобланади. Хаттоки Президентимиз буни давлатга, халққа қилинган ҳиёнат деб баҳолаш керак, деган аччиқ, аммо ўринли фикрларни билдираяптилар. Шундай экан, халқимиз бошидан ўта оғир ва синовли даврни кечираётган бир паллада тадбиркорларимиз ҳам бунда мўмай даромад топиш ҳақида ўйламасдан, дори-дармон нарх-наволарини керак бўлса пайсайтириб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга уларни бирмунча арзон нархларда сотсалар халқ корига ярашдек, ҳайрли ишга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшган бўлишарди.

Ҳозирда туманимизда 4 миллиард сўмдан зиёдроқ дори-дармон захиралари мавжуд бўлиб, энг зарур дори-дармонларнинг қўшимча захираларини яратиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Тумандаги барча дорихона эгалари пандемия даврида дори-дармон савдоси бўйича қонун талабларини бузмаслик юзасидан огоҳлантирилган. Дори-дармон савдоси бўйича фуқаролардан тушадиган ҳар қандай мурожаатлар мутасадди идоралар ходимлари томонидан тезда ўрганилиб, агар дорихона эгаси қонун талабларини бузган бўлса, унга нисбатан тегишли жазо чоралари кўрилади.

Шуни алоҳида айтиш керакки, фуқароларимиз бугун дори-дармон таъминоти бўйича саросимага тушишарига ҳеч қандай асос йўқ.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>