КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШГА КЎМАКЛАШИЛДИ

КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШГА КЎМАКЛАШИЛДИ

Коронавирус пандемияси ҳукм сураётган ҳозирги шароитда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, ҳар қачонгиданда зарур масала саналади.

Жорий йилнинг 29 июль куни муқаддас Қурбон ҳайити байрами арафасида Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов тумандаги “Хонтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчисини йўқотган 3 нафар вояга етмаган фарзанди бор Лола Холиқованинг оиласига қўй ҳадя қилди.

— Халқимизда яхши бир анъана бор, бу ҳам бўлса ўзгалардан меҳр-саховатни аямасликдир, — дейди туман ҳокими Исроил Аманов. —  Айниқса, улуғ ва муқаддас байрамларимиздан бири саналмиш Қурбон ҳайитида ҳар бир мўмин-мусулмон ўз имкониятларидан келиб чиқиб, ночор кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга баҳоли қудрат ёрдам қўлини чўзсалар, қанчадан қанча кемтик қалбларнинг қўнглига малҳам бўлишади. Айниқса, қурбонликка аталган жонлиқларни мана шундай хайр-саховат ишларига йўналтирсалар, халқимизнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги янада мустаҳкамланади.

Ҳадяни қабул қилиб олган Лола Холиқова туман ҳокимига ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати