Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Куни кеча вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида Шаҳрисабз туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

 

Унда туманда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар чуқур таҳлил этилди.

Шунингдек, сессияда ташкилий масала кўрилиб, амалда ишлаб келаётган Шаҳрисабз тумани ҳокими Аманов Исроил Ибрахимович ўз вазифасидан озод этилди.

Айни кунгача Муборак тумани прокурори вазифасида ишлаб келаётган Хасанов Абдусамад Ахатиллаевич Шаҳрисабз тумани ҳокими лавозимига номзод этиб кўрсатилиб, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан бир овоздан сайланди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати