1040 ТА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 МИЛЛИОН СЎМДАН ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

1040 ТА ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРГА 1 МИЛЛИОН СЎМДАН ЁРДАМ КЎРСАТИЛДИ

Қутлуғ Қурбон ҳайити муққаддас байрамларимиздан бири саналади. Бу улуғ айёмда жамики инсоният, барча-барчага ўз ёрдамини аямайди, улар бир-бирларига ҳар жиҳатдан ғамхўрлик кўрсатишади.

Мамлакатимизда карантин ҳолати бўлаётган бир пайтда, Шаҳрисабз туманида истиқомат қилаётган барча аҳоли карантин қоидаларига тўла амал қилган ҳолда ўз уйларида ушбу байрамни кўнгилдагидек нишонлашмоқда.

Куни кеча Вазирлар Маҳкамасининг қабул қилган фармойишига асосан бугун Шаҳрисабз туманида яшовчи 1040 та кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 1 миллион сўмдан моддий ёрдам тарқатилди.

Ушбу хайрли тадбирда Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов бош бўлиб, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва бошқа тегишли масъул ташкилот ходимлари билан биргаликда моддий ёрдам маблағларини манзилли шаклда топширди.

— Аваломбор, барча-барчангизни қутлуғ Қурбон ҳайити байрами билан чин юракдан муборакбод этаман, — дейди туман ҳокими Самад Хасанов оила вакиллари билан суҳбатда. – Давлатимиз раҳбари томонидан кўрсатилган бундай ғамхўрлик, Қурбон ҳайити байрамида барчамизни қувонтирадиган янгилик бўлди, десам муболаға қилмаган бўламан. Негаки, туманда истиқомат қилаётган 1040 та оиланинг ҳар бирига бугун 1 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилаётганлигини чин маънода улар учун байрамона совға бўлди. Бунинг учун юртбошимизга раҳмат. Албатта, бу каби хайрли ишлар давомли бўлади.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бу каби хайрли ишларни тумандаги барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудларида амалга оширишиб, юқорида қайд этиб ўтилган 1040 та эҳтиёжманд ва кам таъминланган оилаларга жами ҳисобда 1 миллиард 40 миллион сўмлик пул маблағлари манзилли равишда етказилди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>