МУАММО БОР ЕРДА БИЛИНГКИ, ТИЗИМЛИ ИШ ҲАМ КЕТМАЙДИ

МУАММО БОР ЕРДА БИЛИНГКИ, ТИЗИМЛИ ИШ ҲАМ КЕТМАЙДИ

Бугун мамлакатимизда коронавирус пандемияси даврида аҳолининг саломатлигини сақлаш ва уларга бирламчи тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларнинг имкониятларини янада яхшилаш масалалари муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.

Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов бугун туман тиббиёт бирлашмасига қарашли  «COVID-19» поликлиникаси ҳамда 33-сонли оилавий поликлиниканинг ижтимоий ҳолатини кўздан кечирди.

Масъулият ва талабчанлик бор ерда муаммо ҳам кузатилмайди. Туман ҳокими поликлиникага ташриф буюраркан, айрим тиббиёт ходимлари ўз ойлик маоши билан боғлиқ масалаларини мурожаат қилишдан бошлашди.

Тиббиёт ҳодимлари билан бўлган суҳбат жараёнида ўзи қандай лавозимда ва қандай тариф ставкасида ишлашини билмаган поликлиника ходими бугун коронавирус пандемияси даврида меҳнат қилаётган тиббиёт ходимларининг ойлик маошига қараб белгиланган рағбатлантириш пулларини тўлиқ бермаётганини шикоят сифатида йўллади.

Энди бир масалага ойдинлик киритайлик, ўз ҳуқуқини билмаган ходим ойлик маош кам олаётганлиги учун (балки бу рост бўлса) ушбу вазифатда давлат айбдорми, ёки бўлмаса ўз мурожаатини қонуний томонлама қизиқиб ҳам билмаган мурожаатчининг ўзими?

Нега шу муаммолар бўла туриб, поликлиника раҳбари ўз ходимларининг мушкулини осон қилиш мақсадида керакли чораларни кўрмаган, ахир, ходимнинг касбий фаолиятидаги муаммоси раҳбарнинг ҳам муаммоси эмасми?  Буларни қанча ўрганавермайлик, ўзак эса яна ўша масъулиятга бориб тақалаверади. Нимаики бўлса ҳам муаммо бор ерда кўнгилдагидек иш ҳам кетмайди.

Шу ўринда туман ҳокими жойлардаги «COVID-19» поликлиника ҳамда 33-сонли оилавий поликлиникасининг фаолиятини жиддий ўрганиб, тегишли камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъул ташкилот ходимларига ўз кўрсатмаларини бериб ўтди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>