ШАҲРИСАБЗ ТУМАН МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ 2020 ЙИЛНИНГ 1-ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА БЮДЖЕТ ДАРОМАДЛАРИ БАЗАСИНИ ОШИРИШ, ДАРОМАДЛАР ВА ХАРАЖАТЛАР ИЖРОСИ ҲАМДА ҚЎШИМЧА МАНБАЛАРИ ҲИСОБИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН МОЛИЯ БЎЛИМИНИНГ ҲИСОБОТИ

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан коронавирус пандемияси даврида ҳам бюджет-солиқ соҳасини қўллаб-қувватлаб, олиб бораётган оқилона сиёсати натижасида маҳаллий бюджетларнинг даромадлари юқори суръатларда ошиб бормоқда ва мос равишда қўшимча манбаларни шакллантиришга эришилмоқда. Туман маҳаллий бюджетининг имкониятлари йилдан йилга сезиларли даражада ўсиб бориши ҳисобига ҳудудларда инфратузилмани ривожлантириш имкониятлари ошмоқда ва аҳолининг муаммолари ўз вақтида ҳал этилмоқда.

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1-ярим йиллигида даромадлар режа кўрсаткичи 30 млрд. 955,2 млн. сўм белгиланган ҳолда, маҳаллий бюджетга 34 млрд. 607,4 млн. сўм маблағ туширилди ёки режа кўрсаткич 3 млрд. 652,2 млн. сўм (111,8 фоиз)га ортиғи билан бажарилишига эришилган. Жумладан, даромадларнинг асосий қисми жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 17 млрд. 36,8 млн. сўм (103,8 фоиз)га, айланмадан солиқ 1 млрд. 604,1 млн. сўм (207,1 фоиз)га, якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясидан олинадиган солиқ 6 млрд. 623,9 млн. сўм (124,9 фоиз)га  бажарилиши таъминланган.

Шаҳрисабз тумани ҳудудидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Давлат бюджетига тушумларни кўпайтиришга йўналтирилган ишларни тартибга солиш бўйича фаолият юритаётган тадбиркорлардан ҳамда жисмоний шахслардан ер ва мол-мулк солиғини давлат солиқ инспекциясига ундирилиши ва ҳисобга қўйиш чораларини кўрилганлиги юзасидан ўрганишлар ўтказилган.

Ўрганишларда фаолияти қонунчилик доирасида тўғри ташкил этилмаган, норасмий равишда тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган 149 та ҳолатлар аниқланиб, маҳаллий бюджетга  347 млн. сўмлик қўшимча солиқлар ва тушумлар прогнози ҳисоб-китоб қилинган.

Мазкур туман ҳудудида истиқомат қилаётган, ер майдони ажратилиб, яшаб келаётган жисмоний шахслардан 230 нафар фуқаролар томонидан ер ва мол-мулк солиғини Давлат солиқ инспекциясига тўламаганлиги ва ҳисобга қўйиш чоралари кўрилмаганлиги, давлат рўйхатидан ўтмасдан, солиқ солиш базасига киритилмаганлиги ҳамда ҳисобга олинмаганлиги аниқланиб, натижада 52 млн. сўмлик қўшимча солиқлар ва тушумлар прогнози ҳисоб-китоб қилинган.

Бундан ташқари 5 та ноқонуний фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш корхоналарини ўрганиш натижасида 36 млн. сўмлик қўшимча солиқлар ва тушумлар прогнози ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳаммаси бўлиб, ўрганишда туман Давлат солик инспекцияси томонидан бир йилда  435 млн. сўмлик маблағ қўшимча давлат бюджетига ундирилиши лозимлиги, бу ҳақда туман ҳокимлигига маълум қилинганлиги, шунингдек Давлат солиқ инспекциясининг солиқ тўловчилар базасида ҳисобга олинишини ва тегишли шахслардан ундирилишини таъминлаш бўйича туман Давлат солиқ инспекциясига  маълум қилинган.

Ҳисобот даврида асосий эътибор бюджет харажатларини самарадорлигини таъминлаш, туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларнинг биринчи даражали тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштирилишига эътибор қаратилиб, ижроси таъминланди. 2020 йилнинг 1-ярим йиллигида туман маҳаллий бюджетининг харажатлари 74 млрд. 971,1 млн. сўмни ташкил этган бўлиб, туман маҳаллий бюджети харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақланиб қолди. Харажатларни вазирликлар кесимида таҳлил қилинганда, харажатларнинг асосий қисми соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли муассасаларда харажатлар 34 млрд. 294 млн. сўмни, Вазирлар Маҳкамасига қарашли муассасаларда эса 31 млрд. 857,6 млн. сўмни ташкил этган.

2020 йилнинг 1-ярим йиллигида,

-14 ёшгача вояга етмаган болалари бор  5526 нафар оналарга 6 млрд. 469,5 млн. сўм;

-2 ёшгача болалари бор 4578 нафар оилаларга 9 млрд. 997,8 млн. сўм;

-Моддий ёрдам пули бўйича 1627 нафар оилаларга 2 млрд. 420,3 млн. сўм;

-Компенсация пули бўйича 11608 нафар фукарога 2 млрд. 862,4 млн. сўм молиялаштириб берилган.

Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг мавжуд қўшимча манбалари ҳисобидан Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари ва тумандаги муҳим тадбирлари учун 4 млрд. 794,5 млн. сўм йўналтирилиши таъминланган.

Жумладан:

  • туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 970,3 млн. сўм.
  • туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд. 880,5 млн. сўм.
  • солиқ ва тушумлар истиқбол режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 943,7 млн. сўм йўналтирилиши таъминланган.

 

Ушбу қўшимча манбаалар ҳисобидан  «Обод қишлоқ» дастурига киритилган иншоотларнинг қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларга 592 млн. сўм, Чоршанбе қишлоғидаги 18-сонли ички ишлар маъмурий биноси ҳудудида 1 каватли янги бино қуриш харажатларига 400 млн. сўм, 34-умумий ўрта таълим мактаби атрофини ўраш, биноларини таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга 197,3 млн. сўм, 4-мактабгача таълим ташкилотини 2019 йилда таъмирлаш ишларидан вужудга келган қарздорликларни қоплаш харажатларига 459,2 млн. сўм, 12-мактабгача таълим ташкилотини 2019 йилда таъмирлаш ишларидан вужудга келган қарздорликларни қоплаш харажатларига 459,8 млн. сўм, туман ҳокимлиги балансидаги бинони таъмирлаб, туманда истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, ногиронлар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган уй-жойи йўқ оиларларга уй-жой қилиб бериш билан боғлик харажатларга 90 млн. сўм, 34-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасини 2019 йилда таъмирлаш ишларидан вужудга келган қарздорликларни  қоплаш харажатларига 621 млн. сўм, туманда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирларни ташкиллаштириш ва ўтказиш  билан боғлиқ харажатларга 15,1 млн. сўм, Олий Мажлис Конунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтган сайловларни ташкил этиш  билан боғлиқ харажатларга 15 млн. сўм, туман Давлат хизматлари маркази биносини таъмирлаш билан боғлиқ харажатларга 95 млн. сўм, умумтаълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш харажатларига 93 млн. сўм, ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара китобларини сотиб олиш харажатларига 10,2 млн. сўм, туманда коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш  чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларга 76,1 млн. сўм, тумандаги имконияти чекланган ва  кам таъминланган хонадонлар томорқа майдонларига экиш учун  мевали  дарахтлар, сабзавот ва полиз кўчатлари сотиб олиш харажатларига 50 млн. сўм, Кўл қишлоғининг тоғли ҳудудларидаги аҳолини турмуш фаровонлигини ошириш, ёғингарчилик оқибатида йўлларда содир бўладиган тўсиқларни доимий тозалаш ишларини амалга ошириш учун булдозер махсус техникаси сотиб олиш харажатларига 1 млрд. 20 млн. сўм, туманда коронавирус инфекцияси кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш чора-тадбирларини амалга ошириш учун тиббий жиҳоз ва асбоб-ускуналар сотиб олиш билан боғлиқ харажатларга   35,3 млн. сўм, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган фуқароларга моддий ёрдам пули тўлаш харажатларига 15 млн. сўм, 16-умумий ўрта таълим мактаби атрофини ўраш билан боғлиқ харажатларга 94,7 млн. сўм ва бошқа муҳим тадбирларга  маблағлар ажратилган.

Азим Бозоров

Шаҳрисабз туман Молия бўлими мудири

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>