ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига очиқ мустақил танлов эълон қилинади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” http://vacancy.argos.uz/ орқали рўйхатдан ўтишлари, Шаҳрисабз тумани ҳокимлигида мавжуд бўш лавозимни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Аризаларни қабул қилиш, номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма https://pdfhost.io/v/Tn8mnORk._cdr.pdf электрон манзили орқали илова қилинади.

Ҳужжатлар юқорида кўрсатилган Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали қабул қилиш 2020 йилнинг 3сентябридан, 17 сентябрга қадар, 15 кун муддат ичида қабул қилинади.

Вакант лавозимни эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар қуйида келтирилган.

Мурожаат учун телефон:          (75) 522-10-03

Манзил: Шаҳрисабз шаҳри, Фусункор кўчаси, 86-уй.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

 

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига номзодларга қўйилган талаблар

Лавозим Умумий талаблар Иш стажи бўйича малака талаблари Йўналиш бўйича малака талаблари
1. Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари 1) олий маълумотга эга бўлган;

2) Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги;

3) давлат тилини мукаммал билиши;

4) чет тилларини билиши (устунлик берилади);

5) стратегик ва таҳлилий фикр юрита олиши, қарорларни тез қабул қила олиши ҳамда уларни бажара олиши;

6) иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлган;

7) юклатилган вазифаларни мустақил, кўмаксиз бажара оладиган;

8) одоб-аҳлоқ нормалари, раҳбарлик этикасига риоя этадиган;

9) нотиқлик фазилатларига эга бўлган;

10) ижтимоий-сиёсий билимларга эга бўлган;

10) охирги уч йил давомида давлат органлари ва ташкилотларидан салбий сабабларга кўра белгиланган тартибда бўшатилмаган бўлиши лозим.

1) давлат органлари ва ташкилотларида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган, шундан 2 йили туман ҳокимлиги тизимида ишлаган ёки туман (шаҳар) даражасидаги раҳбарлик лавозимларида, ёҳуд вилоят, республика миқёсидаги давлат бошқарув органларида масъул вазифаларда ишлаб келаётган бўлиши лозим. 1) иқтисодий-ижтимоий соҳа,  ҳуқуқшунослик мутахассислигига устунлик беради;

2) меҳнат қонунчилиги бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган;

3) республикада олиб борилаётган давлат кадрлар сиёсатини тушунадиган;

4) кадрларни ва инсон ресурсларни замонавий  бошқариш усулларини биладиган;

5) раҳбарлик салоҳиятга эга бўлган;

6) ахборот хавфсизлиги ва шахсга доир маълумотлар билан ишлаш бўйича билимларга эга бўлган;

7) электрон дастурлар (“ЯММТ” ИДАК) билан ишлаш тизими ҳақида хабардор бўлган.