Шаҳрисабз туман ҳокими Самад Хасановнинг Янги йил байрами муносабати билан байрам табриги

Шаҳрисабз туман ҳокими Самад Хасановнинг Янги йил байрами муносабати билан байрам табриги

Ҳурматли Шаҳрисабзликлар!
Мана, кумуш сичқон йили ҳам ниҳоялаб боряпти. Бугун тарихга айланаётган ушбу йил коронавирус пандемияси билан бутун дунё аҳолиси, қолаверса, Ўзбекистон халқини хам жуда катта синовлардан ўтказди. Лекин, шуни эътироф этиш керакки, муҳтарам Президентимиз бошчилигида бу балога қарши курашиш борасида олиб борилган муҳим тадбирлар туфайли, унинг халқимиз ҳаётига бўлган салбий таъсири юмшатилди.

Мана шу ўта мураккаб йилда ҳам мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида ўсишларга эришилганлиги Юртбошимизнинг Парлементга қилган Мурожаатномасида қайд этиб ўтилди. Оғир бир шароит бўлишига қарамай, халқимиз бирдам ва ҳамжиҳат бўлганлигини ўз навбатида дунёга намоён этди десак, сира хато қилмаймиз. Президентимиз томонидан 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди. Янги йилдан кўзлаган мақcадларимиз ниҳоятда катта. Энг аввало, ушбу йилда ёш авлодни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг умрини узайтириш, ҳаётига мазмун киритиш олий мақсадимиз саналади.

Мен барчангизни Янги йил билан самимий муборакбод этарканман, оилаларингизга тинчлик, хотиржамлик ва қут-барарка тилайман. Янги йил  ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожланишимиз билан бир қаторда деҳқончилигимиз соҳасида ҳам барака йили бўлишини Яратгандан тилаб қоламан. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлаверсин.

Самад Хасанов

Шаҳрисабз туман ҳокими