Шаҳрисабз туман ҳокимлиги маълум қилади

Шаҳрисабз туман ҳокимлиги маълум қилади

“Қашқадарё” телеканалида 2020 йилнинг 27 ноябрь куни “Нигоҳ” кўрсатуви орқали Шаҳрисабз туманидаги “Амир Темур” МФЙдаги ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган 22 та икки қаватли турар-жой бинолари таъмирталаб аҳволда экани ва бошқа масалалар юзасидан тандиқий видеолавҳа эфирга узатилганлиги юзасидан
МУНОСАБАТ

2020 йилнинг 27 ноябрь куни “Қашқадарё” телеканали “Нигоҳ” кўрсатувида Шаҳрисабз туманидаги “Амир Темур” МФЙдаги ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган 22 та икки қаватли турар-жой бинолари таъмирталаб аҳволда экани, канализация тизимининг яроқсиз ҳолга келиб қолгани, электр энергия бўйича тез-тез узилишлар бўлиши, табиий газ йўқлиги, маҳаллада ичимлик суви таъминоти ва ички йўллар муаммолари мавжуд экани ҳақида танқидий лавҳа эфирга узатилган эди.

Ушбу ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман ҳокимлигида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилганида “Мираки” ҳамда “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғинларида жойлашган ушбу кўп қаватли турар-жойлар 1972-1980 йиллар оралағида бунёд этилгани, ўтган 2019 йилда “Обод қишлоқ” Давлат дастури доирасида ушбу турар-жой ҳудудларида 4 км масофадаги ичимлик суви тармоғи қайта реконструкция қилинганлиги, шунингдек, канализация тизими хонадонлар кесимида таъмирлаш ишлари олиб борилганлиги маълум бўлди.

Тўғри, ушбу масканда муаммолар йўқ эмас, албатта. Ҳудудда тоза ичимлик сувига бўлган талаб ҳали тўлиқ қопланганича йўқ. Шунингдек, трансформаторларнинг электр таъминотида аҳолига етарлича бўлган қувватни етказиб бера олмаслиги оқибатида қисқа муддатли узилиш ҳолатлари учраши, бундан ташқари табиий газга бўлган талаблар ҳам мавжуд.

Лекин, ушбу масканда яшаётган аҳоли жон сони йилдан йилга ошиб бораётганлигини ҳисобга олсак, ҳам электр, ҳам тоза ичимлик сувига бўлган талаб ортиши табиий ҳол.

Албатта, бу борада камчиликларни келгусида батараф этиш юзасидан Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ушбу кўп қаватли уй-жойларни таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш, уларда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқиш, бу борада келгусида ушбу масканни инвестиция дастурига киритиш орқали муаммолар тўлиқ бартараф этилиши чоралари белгиланади.

Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>