Yangiliklar

МУРОЖААТДАГИ ТАЛАБ ЖОЙИДА БОРИБ ЎРГАНИЛДИ

МУРОЖААТДАГИ ТАЛАБ ЖОЙИДА БОРИБ ЎРГАНИЛДИ

Жорий йилнинг 11 апрель куни Шаҳрисабз тумани “Нурафшон” маҳалла фуқаролар йиғини Бешкапа қишлоғида яшовчи фуқаро Хуршид Диёровнинг youtube.com ижтимоий тармоғида “Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев учун…” номли видеомурожаати юзасидан туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи жойида бориб ўрганди. Ушбу видеомурожаатда келтирилишича фуқаро Хуршид Диёров “ботқоқлик” ва “ташландиқ” дея таъкидлаб ўтган ер майдонини боғдорчилик қилиш мақсадида сўраётганлиги, бир неча йиллар давомида қаровсиз дея айтиб ўтилган ер майдонида боғ яратганлиги, юқоридаги “ботқоқлик” ва “ташландиқ” ер майдонида ҳам худди шундай боғ ташкил этишини билдириб ўтган. Ишчи гуруҳ ушбу мурожаат юзасидан мурожаатчи иштирокида жойид... »

ТАРТИБ-ИНТИЗОМГА БАРЧА РИОЯ ЭТИШИ ШАРТ

Яқинда телеграм ижтимоий тармоғидаги каналларда Шаҳрисабз тумани «Янги Чоршанбе қўрғони» деҳқон бозори ҳудудида ун маҳсулотига бўлган навбат бетартиб ҳолда бўлаётганлиги ҳолатлари кузатилган ахборот эълон қилинди. Шуни айтиб ўтиш жоизки, Коронавирус пандемияси юзасидан 16 март кунидан бугун мамлакатимизда расман карантин ҳолати жорий этилди. Унда фуқароларимиз учун маълум бир чекловлар қўлланилди. Яъни, аҳоли карантин даврида уйда қолиши, кўчага мақсадсиз чиқмаслиги, доимий равишда гигиена талабларига риоя этиши лозимлиги каби бир қатор талаблар белгиланди. Буларнинг бари аҳоли ўртасида Коронавирус юқиш хавфини камайтириш мақсадида ташкил этилган вазифаларнинг бир қисмидир. Лекин, шунга қара... »

ТУМАНДА КЎЧМА ДОРИХОНА ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

ТУМАНДА КЎЧМА ДОРИХОНА ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Куни кеча Шаҳрисабз туманининг «Чоршанбе» ҳудудида кўчма дорихона ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз туман бўлимининг ташаббуси билан туман марказида «Шаҳрисабз фарм» МЧЖ томонидан аҳоли учун зарур бўлган антисептик воситалар, тиббиёт ниқоб ва қўлқоплари ҳамда турли дори-дармонлар сотуви йўлга қўйилди. Айни кунларда Коронавирус пандемияси сабабли карантин жорий этилган экан, бу борада фуқароларимизга яна бир бор карантин талаб-қоидаларига бирдек амал қилишларини сўраб қоламиз. Унутманг, сиз ўз соғлиғингиз учун масъулсиз, қолаверса, яқинларингизнинг соғлиғи ҳам сизнинг ҳатти-ҳаракатларингизга боғлиқ. Б... »

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ БОЗОРИДА АРЗОНЛАШТИРИЛГАН КАРТОШКА ҲАМ СОТИЛМОҚДА

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ БОЗОРИДА АРЗОНЛАШТИРИЛГАН КАРТОШКА ҲАМ СОТИЛМОҚДА

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 4 апрель куни Шаҳрисабз тумани “Янги Чоршанбе қўрғони” деҳқон бозори ҳудудида 40 минг сўм қийматида гўшт ярмаркасини ташкил этилганини маълум қилган эдик. Шунингдек ушбу хабарномада бозор ҳудудида килоси 15 минг сўм бўлган балиқ ва донаси 600 сўм бўлган тухум маҳсулотлари ҳам ярмаркадан жой олгани келтириб ўтилган эди. Куни кеча туманимизнинг ушбу деҳқон бозорида ярмарка қаторидан турига кўра 3000 сўмдан 4800 сўмгача нархда картошка маҳсулоти ҳам сотила бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз туман бўлими бошлиғи ЭлбекАхмедов хабар берди. Албатта, ушбу қилинаётган ишлар аҳ... »

ТУМАН БОЗОРИДА 40 МИНГ СЎМ ҚИЙМАТИДА ГЎШТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТУМАН БОЗОРИДА 40 МИНГ СЎМ ҚИЙМАТИДА ГЎШТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Шаҳрисабз туманидаги деҳқон бозори ва озиқ-овқат савдо дўконларида гўшт маҳсулотлари нархлари асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида савдо нуқтаси ташкил этилди. Бу борада туманидаги чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ташаббус кўрсатишган ҳолда “Янги Чоршанбе қўрғони” озиқ-овқат деҳқон бозорида арзонлаштирилган шаклда 1 кг. мол гўшти 40 минг сўм, 1 кг. балиқ 15 минг сўм ва донаси 600 сўм бўлган тухум маҳсулотларини арзон қийматда сотилишига хизмат кўрсатишди.   — Мана бугун бозоримизда арзонлаштирилган шаклда мол гўшти, балиқ ҳамда тухум маҳсулотлари сотилмоқда, — дейди тумандаги “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жовли З... »