Yangiliklar

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

Жорий йилнинг 12 февраль куни Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида VI чақириқ халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Шаҳрисабз туманининг сектор раҳбарлари, Шаҳрисабз туманидан сайланган Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, хуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессияни Шаҳрисабз тумани ҳокими, халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгаши раиси Исроил Аманов очди ва бошқариб борди. Сессия кун тартибида “Тумандаги секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли муаммолари ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолат... »

НАВОИЙ ИЖОДИНИНГ БЕБАҲО ХАЗИНАСИДАН БАҲРА ОЛИНДИ

НАВОИЙ ИЖОДИНИНГ БЕБАҲО ХАЗИНАСИДАН БАҲРА ОЛИНДИ

Буюк бобокалонимиз, шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг 579 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди. Биргина Шаҳрисабз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида “Навоийни ёд этиб”, “Буюк шоирга эҳтиром”, “Алишер Навоий ғазал мулкининг султони”, “Навоий ижоди болажонлар талқинида” каби мавзуларда эрталиклар, бадиийлаштирилган тадбирлар, ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этилди. — Алишер Навоийнинг ижодини жуда катта уммонга қиёслаш мумкин, — дейди фахрий педагог, шоир Бозор Болтаев. – Бу уммонга қанчалик шўнғимайлик, ундан маънавиятимиз, миллий қа... »

ТАЪЗИЯНОМА

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгаши Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси “Аччиғи” маҳалла фуқаролар йиғини, Чақар қишлоғида яшовчи фуқаро Бобоқул ота Авлоқуловнинг вафот этганлиги муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади. Исроил Аманов Шаҳрисабз тумани ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси »

ЗОЙИР МИРЗАЕВ ВИЛОЯТНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДИГА ТАШРИФ БУЮРДИ. БУНДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД НИМА ЭДИ…

ЗОЙИР МИРЗАЕВ ВИЛОЯТНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДИГА ТАШРИФ БУЮРДИ. БУНДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД НИМА ЭДИ…

  Муҳтарам Юртбошимиз доимо барча раҳбарлар олдига битта талабни қўймоқдалар. Бу ҳам бўлса, ҳар бир раҳбар халқ орасига кириб бориши, уларнинг дарди билан яшаши кераклигидир. Бундай иш принсипи вилоят ҳокими Зойир Тоировичнинг кундалик фаолиятига айланиб бораётганлигига воҳамиз аҳли гувоҳ бўлишмоқда. Куни кеча, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, вилоятдаги секторлар ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари, мутасадди ходимлари билан Шаҳрисабз туманининг Ҳисор тоғ тизмасида жойлашган Сарчашма қишлоғига ташриф буюрди. Айни пайтда, Сарчашма қишлоғида 939 та хўжалик, 1064 та оила мавжуд бўлиб, 4700 нафардан зиёд аҳоли истиқомад қилади. Шу аҳолининг 553 нафарини ёшлар ташкил этади. Қишлоқ аҳолиси асос... »

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига ўз Мурожаатини йўллади. Уни нафақат юртимиз аҳли, қолаверса, бутун дунё мамлакатлари жаҳоннинг рус ва инглиз тилларида ҳам тўғридан-тўғри томоша қилишга муяссар бўлишди. Бунда Юртбошимиз мамлакатимиз тараққиётини юксалтиришга, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга, қолаверса, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари, таълим соҳасини ислоҳ қилиш орқали олий ўқув юртларида мактаб битирувчи ёшлари қамровини 50-60 фоизга етказиш, давлат грандлари асосида қабул квоталарини 2 бараварга ошириш каби муҳим масалалар айтиб ўтилди. Жорий йилнинг 1 февраль куни Шаҳрисаб... »