Ёшларнинг муаммоларига ечим топилмоқда
Президентимизнинг ташаббуси билан 30 июнь санасини мамлакатимизда ҳар йили Ёшлар куни сифатида кенг байрам қилиб келинмоқда. Мана шу сана муносабати билан “Ёшлар ойлиги” доирасида туманимизда ёшлар ўртасида онлайн тарзида турли хил оммавий-сиёсий тадбирлар, видеоконференциялар, матбуот анжуманлари ташкил этилиб, уларда мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган, ўзларининг илм-фан, таълим, маданият, санъат, спорт соҳаларида иқтидор ва қобилиятларини тўла намоён эта олаётган ёшларимиз моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантирилмоқдалар. — Ёшларимизнинг бугун мамлакатимиз ҳаётидаги фаоллигининг ўсиб боришига коронавирус пандемияси ҳам тўсиқ бўлолмаяпти, —... »