
Ўқувчи ёшлар билан учрашув
2019 йил 7 февраль куни Республика Маънавият ва Маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташабусси билан,ЎзХДП туман кенгаши,туман ҳокимлигининг вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси масъул котибияти ҳамкорлигида Шаҳрисабз туманидаги Оқдарё МФЙ ҳудудидаги 81-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида” 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3160-сонли Қарори ижросини таъминлаш, ўқувчиларнинг билим даражаси, ўқитувчиларнинг дарс самарадорлиги, кутубхона, тўгараклар фаолияти юзасидан учрашув ўтказилди.