
“Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан“ хайрия акцияси доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 20 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташабусси билан ЎзХДП туман кенгаши, туман ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси маъсул котиби ҳамкорлигида тумандаги Қўшчинор МФЙ ҳудудидаги 41-сонли мактабда “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан“ хайрия акцияси доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда китоб ярмаркалари ташкил этилиб, унда ота-оналар томонидан мактаб кутубхонасига 400 га яқин китоблар тақдим этилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан мактаб кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётидан энг сара асарлар тўпламлари тақдим этилди.