Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олинди

2019 йил 2 май куни «9-май  Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 74 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз туман ҳокими И.Аманов туманда истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Сайдулло Жабборов, Бобоқул Авлоқулов, Ҳайдар Исломов, Воҳид Қаюмов, Ғаффор Сатторов, Қурбон Мелиев, Ҳомид Туркманов, Жура Раҳимовларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонига кўра 7. 500.000 (етти миллион беш юз минг) сўм миқдорида бир йўла пул мукофотини ҳамда Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғаларини тантанали тарзда топширилди.