Шаҳрисабз туман Маънавият ва маърифат маркази фаолиятидан лавҳалар

Шаҳрисабз туман Маънавият ва маърифат маркази фаолиятидан лавҳалар

2019 йил 31 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида Шаҳрисабз туманидаги 33-18-19 сонли Мактабгача таълим муассасаларида 1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Маърифатли келажак” шиори остида акция ўтказилди. Акция доирасида болажонларга ўзбек халқ эртакларидан ўқиб берилди ҳамда эсдалик совғалари. эртак китоблар топширилди.

2019 йил 17-18 июнь кунлари Шаҳрисабз шаҳридаги Енгил саноат коллежида ҳамда Иқтисодиёт коллежида “Ёш китобхон “ Республика кўрик-танловининг туман ва шаҳар босқичлари ўтказилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси туман бўлими ҳайъат аъзолари сифатида иштирок этган мазкур танловда 3 та ёш категорияси бўйича ғолиблар аниқланди. Вилоятга йўлланма олган ғолибларга Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Шаҳрисабз туман ва шаҳар кенгашлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

2019 йил 27 июнь куни Республика Маьнавият ва маьрифат маркази Шахрисабз туман бўлинмаси ташаббуси билан ЎзХДП туман кенгаши, туман Вояга етмаганлар билан ишлаш идоралараро комиссияси ҳамкорлигида тумандаги Саьд Ибн Ваққос ота макбарасида ёшлар билан Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан туманда ички туризмни ривожлантириш мақсадида «Маьрифат туризми» шиори остида «Юртим буйлаб саёҳат қил» дастури асосида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирдан асосий мақсад, ёшларни ўз тарихи билан яқиндан таништириш, Ватан тақдири ва келажаги учун даҳлдорлик ҳамда масьулият ҳиссини шакллантиришдан иборатдир.

2019 йил 16 июль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, ЎзХДП Шаҳрисабз кенгаши, Вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича идоралараро комиссияси ҳамкорлигида Шаҳрисабз туманидаги Гулистон оромгоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 19 март куни “Ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш” бўйича 5 та ташаббуснинг 4-йўналиши ижросини таъминлаш мақсадида “Абдулла Авлоний -маърифатпарвар аломма» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда фаол иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда китоблар топширилди.