Тумандаги  «Ваҳоб Бердиев» оромгоҳида тадбир бўлиб ўтди.

Тумандаги «Ваҳоб Бердиев» оромгоҳида тадбир бўлиб ўтди.

2019 йил 25 июль куни туман ҳокимлиги ташаббуси билан, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Д.Ёров, Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси маъсул котиби, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида Шаҳрисабз туманидаги «Ваҳоб Бердиев» оромгоҳида «Абдулла Авлоний -маърифатпарвар ёзувчи»» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбир иштирокчиларига туман ҳокимлиги томонидан ташаккурномалар ва қизиқарли китоблар топширилди. Шунингдек тарғиботчилар «Тинчлик-энг олий неъмат», «Беш ташаббус-беш имконият»,»Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш»,»12 ойда -12 аллома» каби мавзуларга алоҳида тўхталдилар.