
Ёшларга оид интерактив ўқув семинар бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 17 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз тумани Кенгаши бошланғич ташкилот етакчилари иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди. Ушбу ўқув семинарда вилоят Кенгаши ходимлари Ферузабону Абдураҳмонова, Илҳом Жамолов, Гулшан Каримова, Улуғбек Султоновлар сўзга чиқишиб, бугунги кунга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида қабул қилинган фармон, қонун ва қонун ости ҳужжатлар ижроси,шу билан бир қаторда юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган 5 та муҳим ташаббус, эрта турмуш, ташкилотининг мақсад ва вазифалари, устав ва низоми ҳақида атрофлича сўз юритишди. Ушбу ўқув семинарда тумандаги мавжуд 85 нафар бошланғич ташкилот етакчилари фаол қатнашиб, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг равнақи ва келажаги йўлида ҳамда ҳозирги кунда ёшлар масалаларида учраётган айрим муаммолар юзасидан ўз таклифларини билдириб ўтишди.
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.