Депутат сайловчилар ҳузурида

Депутат сайловчилар ҳузурида

Жорий йилнинг 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Феруза Эшматова Шаҳрисабз туманида бўлиб, сайловчилар билан учрашди. У туманимизнинг “Ўртақурғон”, “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги фермер хўжаликлари далаларига ташриф буюриб, ўз ташаббуслари билан пахта йиғим-теримида иштирок этаётган уюшмаган аҳолига далаларда яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Шу билан бирга тушлик пайтида Феруза Эшматова фермер хўжаликлари аъзолари ҳамда теримда жалб этилган фуқаролар билан жойларда очиқ мулоқотлар ўтказиб, уларнинг мурожаатларини ўрганди.
— Пахтачилик республикамизнинг саноатини ривожлантириш, мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутади, — дейди Феруза Эшматова. Лекин, президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда мажбурий меҳнат бекор қилинди. Бугун республикамиздаги бирорта бюджет ташкилотлари ҳусусан ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари энг асосийси эса ўқувчи ёшлар йиғим-теримга умуман жалб этилмайди. Бу йилги пахта ҳосили асосан, фермер хўжаликлари аъзолари ҳамда уюшмаган аҳолининг кучи билан йиғим териб олинаяпти. Далада қайси бир теримчи билан суҳбатлашмайлик, улар терим пулларини вақтида олишаётганлигини, далада бепул иссиқ-овқат ташкил этилганлигини айтишди. Теримчиларимиз дастурхонига маззали палов, шўрва, лағмон сингари миллий таомларимиз тортилаётганлигига ўзимиз ҳам гувоҳ бўлдик. Илғор хотин-қиз теримчилар мавсум бошидан буён 1,5-2 тоннадан ошиқ пахта теришиб, яхшигина даромад олишаётганлигини айтишди. Қолаверса, илғор теримчилар туман ҳокимлиги ҳамда фермер хўжаликлари томонидан қўшимча рағбатлантирилаётганлиги ҳам терим суратига сурат қўшаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Феруза Эшматова ҳам илғор теримчиларга совға-саломлар улашди.
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.