“БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

“БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Либос — кишининг ташқи кўриниши, маънавий дунёси, тафаккури ҳамда ички хислатларини ўзида намоён эта олиш хусусиятига эгадир. Ҳар бир киши ўзи кийган либоси орқали бошқалар тасаввурида ким ва қандай одам эканлигини кўрсатиб беради.
Бугунги кунда юртимизда кийиниш маданиятига бўлган эътибор талаб даражаси сифатида кўрилмоқда. Айни кунларда “Оммавий маданият” таъсири остида Европа мамлакатларида ҳозирда урфга кирган “йиртиқ-ямоқ” кийимларни биз кўча-кўйларда ёшларимизда ҳам кўриб бормоқдамиз. Очиғи охирги пайтларда буларни кўравериб, ажабланмай ҳам қўйдик.
Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳотин-қизлар қўмитаси ташаббуси остида тумандаги 4-сонли ҳамда 23-сонли умумий ўрта таълим мактабларида ўзбек миллий қадриятларини ўзида мужассамлаштирган “Бувижоним кийган либослар” кўрик-танлови бўлиб ўтди.
– Ўзбек миллий қадриятларида кишининг батамом инсонийлик қиёфаси, хулқи, одоби ва тарбияси мужассам топган, — дейди туман хотин-қизлар қўмитаси бош мутахассиси Дилбар Жумаева. — Ушбу танловни ўтказишимиздан асосий мақсад эса ёшларимизни маънавиятида тарихий қадриятларимизга бўлган эътиборини ошириш, келажакда улар баркамол инсон бўлиб тарбия топишига эришишдир. Албатта, бунинг замирида ёшларимизнинг кийиниш маданиятига бўлган муносабати яхшиланади, шу билан бирга ўзбек миллий қадриятларимизни асраб-авайлашда давом этади.
Тадбир давомида ўқувчи қизлар тарихдан қизларимиз, онахонларимиз-у,  бувижонларимиз кийган миллий либослардан кўргазмалар намойиш этишиб, энг яхши деб топилган либос эгаларига туман ҳокимлигининг махсус дипломи ҳамда эсдатик совғалари топширилди.
Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари