ЭНЕРГИЯ БОР ЖОЙДА ИМКОНИЯТ ЯНАДА ОРТАДИ

ЭНЕРГИЯ БОР ЖОЙДА ИМКОНИЯТ ЯНАДА ОРТАДИ

Вилоятимиз раҳбари Шаҳрисабзга ташрифи жараёнида туманимиздаги “Ҳисорак” сувомборидан фойланиш бошқармаси фаолияти билан танишаркан, асосий эътиборни сув ресурслари орқали ишлаб чиқариладиган электр энергия ресурсларининг халқ хўжалиги, айниқса аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш ҳамда туманда тадбиркорликни янада ривожлантириш борасидаги имкониятлари билан қизиқди.

— Ҳар қандай ишлаб чиқариш асосан электр энергия манбалари билан боғлиқ дейди вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев. – Шаҳрисабз аҳолиси ўта зич жойлашган туманлардан бири саналади. Бу ҳудудда кичик бизнес, ҳусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш ёшларнинг бандлигини таъминлаш энг муҳим ва долзарб муаммолардан бири саналади. Биргина Мираки қўрғони мисолида оладиган бўлсак, бу ҳудудда фуқароларимизнинг дам олиши ва соғломлаштиришни ташкил этиш бўйича жуда катта лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари мавжуд. Бу, энг аввало, Шаҳрисабзда туризимни ривожлантириш, қолаверса аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш учун катта имкониятлар борлигини кўрсатади. Туман ҳокимлиги, энг аввало, мана шу масалалар бўйича энг илғор таклифларни илгари суришлари, мана шу йўналиш бўйича муҳим таклифларни амалга тадбиқ этишлари керак. Бу Шаҳрисабз туманининг иқтисодий салоҳиятини юксалишига ҳизмат қилади.

 

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари