ВАТАН ҲИМОЯСИ БАРЧА НАРСАДАН УСТУН!

ВАТАН ҲИМОЯСИ БАРЧА НАРСАДАН УСТУН!

Ватан остонадан бошланади деб, бежизга айтишмайди. Неча асрлардан буён она заминимизнинг ҳар бир қарич ери барчамиз учун муқаддас даргоҳ каби улуғланиб келинган. Бу масканда қанчадан қанча буюк аждодларимиз дунёга келиб, ўзларининг маҳоратлари ила тарих зарварақларидан муносиб ўрин эгаллаганлар.

Жорий йилнинг 13 январь куни Шаҳрисабз тумани “Биғми” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 46-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ватан ҳимояси барча нарсадан устун!” шиори остида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб тантанали тадбир дастури бўлиб ўтди.

Унда туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари Зулфия Авлаева, “Биғми” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нодир Шарипов, маҳалла фахрийлари ва ёшлар иштирок этишди.

— “Оила” тушунчаси бизга неча асрлардан буюн ўтиб келаётган қадрият саналади, — дейди тадбир иштирокчиси Зулфия Авлаева. – Барчангиз фарзанд сифатида ота-онангиз, ака-ука ва опа-сингилларингизга бўлган меҳрни яхши туясиз. Бу меҳр мустақил юртимизнинг тинчлиги ва осойишталиги туфайли юзага келган, десам адашмаган бўламан. Албатта, бу йигитларимиз келажакда яхши таълим олишиб, Ватан ҳимоячиси бўлишса, ажабмас. Зеро, Ватан остонадан, оиладан бошланар экан, барча ўқувчи ёшлар яхши таълим олишиб, келажакда юртимиз учун муносиб фарзанд бўлишларига тилакдошман.

Тадбир давомида ўқувчи ёшлар 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, тадбир дастурларини намойиш этишиб, барча йиғилганларга байрам шукуҳини ҳадя этишди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари