ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИГА ГУВОҲНОМА ВА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИГА ГУВОҲНОМА ВА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Жорий йилнинг 15 январь куни Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда олтинчи чақириқ халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига сайланган депутатлар сиёсий партияларнинг туман кенгаши раислари жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишни халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси Нумон Узоқов очаркан, 2019 йилнинг 22 декабрида халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутатлигига бўлиб ўтган сайлов натижалари ҳақида қисқача ахборот берди.

Шундан сўнг, Нумон Узоқов янги сайланган депутатларга тантанали равишда гувоҳнома ва кўкрак нишонларини топширди.

Сайловда халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 28 та сайлов округларидан 28 нафар халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари сайланган. Шуларнинг 10 нафари ЎзЛиДеП, 5 нафари “Адолат” СДП, 5 нафари Ўзбекистон ХДП, 6 нафари ЎзМТДП, 2 нафари эса Экологик партия туман кенгашларидан кўрсатилган номзодлардир. Жами сайланган депутатларнинг 8 нафарини хотин-қизлар, 7 нафарини 40 ёшгача, 8 нафарини 50 ёшгача, 13 нафарини 50 ёш ва ундан ортиқ бўлган фуқароларни ташкил этади. Яна шунингдек, депутатларнинг 12 нафарини ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, 5 нафарини иқтисодчи ва қишлоқ хўжалиги ходимлари, 4 нафарини ўқитувчилар, 4 нафарини тадбиркорлар ва бошқа соҳа вакиллари, 3 нафарини эса тиббиёт ходимлари ташкил этади.

Йиғилишда Шаҳрисабз туман ҳокими Исроил Аманов сўз оларкан, янги сайланган депутатлар олдида турган долзарб масалаларга эътиборни қаратди.

—         Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида бўлиб ўтган ушбу сайловда сайловчиларнинг кўпчилигини ишончини қозониб, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланганликларингиз билан сизларни қизғин муборакбод этаман, — дейди Исроил Аманов. – Бу ишонч замирида эса туманимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, уларга ечим топиш, ҳудудларда аҳоли учун қулай яшаш шароитини яратиш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурини сифатли амалга ошириш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш, жойларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашдек муҳим масалаларни ҳал қилиш ётибди. Қачонки, биз халқнинг оғрини енгил қила олсак, уларнинг ишончига сазовор бўламиз ва депутат деган ваколатимизни оқлаймиз.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари