ТУМАН ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

ТУМАН ҲОКИМИ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНДИ

Ҳафтанинг ҳар шанба куни туман ҳокими иштирокида кун тартибидаги режага мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан қабул жараёни ташкил этилади.

Жорий йилнинг 18 январь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов тумандаги барча корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирокида фуқароларнинг мурожаатини ўрганди.

Ушбу қабулда фуқароларимиз томонидан жами ҳисобда 75 та мурожаатлар тингланиб, уларнинг 65 тасига тегишли тартибда тушунтириш ишлари амалга оширилди. Бундан ташқари, 6 та мурожаатларни ўрганиш юзасидан масъул ходимларга кўрсатмалар берилди. Қолган 4 та мурожаатларнинг барчаси жойида ўрганилиб, қонунчилигимизга мувофиқ ҳолда қаноатлантирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар сафар ўтказилаётган қабул жараёнида фуқароларимиздан йўлланган мурожаатларнинг аксарияти маҳалла фуқаролар йиғини томонидан моддий ёрдам нафақа турларини ажратиш, уй-жой қуриш учун ер олиш каби турларини ташкил этиб келмоқда.

Бу борада биз фуқароларимизга маҳалла фуқаролар йиғинидан тайинланадиган моддий ёрдам нафақа турлари фақатгина фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссиясининг хулосасига кўра амалга оширилишини эслатиб ўтишни жоиз деб билдик. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғинига моддий ёрдам нафақа тури юзасидан ариза билан мурожаат этган шахс тегишли ҳужжатлар тўпламини илова қилганидан сўнг, фуқаролар йиғини қошидаги нафақа тайинлаш комиссиясининг ҳар ойда ўтказиладиган йиғилишида ўрганиб чиқилиши, сўнгра ўрганиш натижаси юзасидан фуқаронинг яшаш манзилига ёзма равишда жавоб хати берилишини маълум қилиб ўтамиз.

Яна шунингдек, якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларини олиш фақатгина «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси орқали ҳарид қилиш ҳисобига амалга оширилади. Бунда, тумандаги бўш турган ерлар тузилган комиссиянинг хулосасига кўра, электрон онлайн аукционига қўйилгач, барча жисмоний ва юридик шахслар https://e-auksion.uz/ расмий сайти орқали электрон онлайн аукционида иштирок этиб, тегишли тартибда ер участкаларини ҳарид қилишлари мумкин бўлади.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати