
ҲАР БИР ЁШ АВЛОДНИНГ КЕЛАЖАГИГА БЕФАРҚ БЎЛМАСЛИК КЕРАК
Шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда ёшларимиз мамлакатимиз келажаги давомчилари сифатида қаралар экан, уларга ҳар томолама зарур шарт-шароитларни яратиб бериш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Бунда улар зарурий билим олишлари учун замонавий таълим ва тажрибаларини амлаётга жорий этиш керак бўлади.
2020 йилнинг 8 январь куни Шаҳрисабз туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчи ёшларнинг таълим олишида юзага келаётган камчиликларни ўрганиш, уларга зарур бўлган имкониятларни яратиш мақсадида «Ота-оналар конференцияси» ташкил этилди. Унда мактаб ўқитувчилари, фаҳрий педагоглар, маҳалла фаоллари ва ота-оналар иштирок этишди.
— Ёшларимизнинг сифатли таълим олишида, келажакда ўзи истаган касбни эгаллашларида биринчи галда сиз ота-оналарнинг эътибори бунда асосий ўрин эгаллайди, — дейди фахрий педагог Санобар Мирзақулова. — Чунки, ёш фарзадларимиз мактабда олаётган билимларини мустаҳкамлашда ота-оналар ҳам кўмак бериши керак бўлади. Бу эса ўз навбатида ёшларимизнинг ўқишга бўлган муносабати яхшиланишига эришилади.
Тадбир давомида ўқитувчи ва ота-оналар ҳам сўзга чиқишиб, ўқувчи ёшларимиз учун замонавий таълим олишларида муносиб шароит яратиш бўйича ўз таклифларини илгари суришди.
Тадбир сўнггида тумандаги 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи ёшлари ўзлари тайёрлаб келган саҳна кўринишларини ижро этишиб, йиғилганларга ўзгача кайфият улашди.
Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари