100 ЁШНИ ҚАРШИЛАГАН УРУШ ҚАҲРАМОНИ

100 ЁШНИ ҚАРШИЛАГАН УРУШ ҚАҲРАМОНИ

Куни кеча Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов, Республика “Нуронийлар” жамияти туман бўлими раиси Нумон Узоқов, туман адлия бўлими бошлиғи Шуҳрат Узоқов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгаши раиси Абдушукур Янгиев ҳамда тумандаги бир қатор фаол ёшлар билан биргаликда мамлакатимиз Қуролли Кучларининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳозирда 100 ёшни қаршилаган Сайдулло бобо Жабборовнинг ҳолидан хабар олишди.

– Авваломбор, барчангиздан ғоят миннатдорман, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Сайдулло бобо Жабборов. – Юртимизда қандай байрамлар ўтказилмасин, уларнинг барчасида тинчликнинг неъматини кўраман. Уруш йилларида, хизмат чоғимда ижтимоий тузум бир мунча оғир эди. Аҳоли яшаш учун ҳақиқий курашни бошидан кечиришаётган эди. Шундай вазиятга қарамай, мамлакатимиз аҳли енгилишни исташмади. Бундан аҳоли қанчалар жабр кўрмасин, бир-бирини оғир вазиятда ташлаб қўймади. Ён қўшнилар бир-бирлари билан борини баҳам кўришиб, очарчиликка барҳам беришди. Албатта, буларнинг замирида ўзбек миллатининг азалий қадриятлари ётганлигини кўраман. Бугунги тинчлик заминида яшаётганимдан Аллоҳимдан беҳад миннатдорман.

Шундан сўнг, Исроил Аманов уруш фахрийси Сайдулло бобо Жабборовга давлатимиз раҳбари томонидан тақдим этилган кийим-бош тўпламларидан иборат совға-саломларни топширишди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари