ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР ҲАМ ЭЪТИБОРИМИЗ МАРКАЗИДАДИР

ТОҒЛИ ҲУДУДЛАР ҲАМ ЭЪТИБОРИМИЗ МАРКАЗИДАДИР

Бугунги кунда тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва бунга ечим излаш энг асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Айниқса, қишки мавсумда тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати кескин совуши натижасида транспорт қатнови йўллари қор ва муз билан қопланиши туфайли ушбу йўлларда ҳаракатланиш бир муддат чекланиб қолади. Бу эса ўз навбатида аҳоли учун зарур бўлган озиқ-овқат ва дори-дармон воситаларини етказиш бир мунча қийинчиликни ташкил этади.

Жорий йилнинг 27 январь куни Шаҳрисабз тумани ҳокимлигида туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Алишер Ғаниев, туман Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи Алимардон Қурбонов, туман Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати бўлими бошлиғи Тошкан Қурбоновлар иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, туманимизнинг тоғли ҳудудларида жойлашган “Ҳисорак”, “Ғелон” ва “Кўл” қишлоқларида аҳолининг қишки мавсумда қандай тайёргарлик кўрганлиги, ҳонадонларни иситишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўғри келиши юзасидан текширув ишларини амалга оширишди.

Дастлаб, улар тумандаги “Ҳисорак” қишлоғини кўздан кечиришиб, у ердаги ҳолатни ўрганишди. Аҳоли билан учрашар экан, уларга ёнғин хавфсизлигига оид маълуотларни етказишиб, улар учун ёнғин хавфсизлигига амал қилиш йўриқномаларини тарқатишди.

Шундан сўнг,  ишчи гуруҳ тумандаги “Ғелон” қишлоғига йўл олишиб, у ердаги аҳолининг турмуш тарзини кўздан кечиришди.

— Сир эмаски, қиш кунларида туманимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати бир мунча совийди, — дейди туман ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси Алишер Ғаниев. – Бунинг натижасида аҳоли яшаш пунктида қорнинг қалинлиги 30-40 сантиметргача етади. Шундай экан, қишлоқ ички йўлларида аҳоли, қолаверса, ўқувчи ёшлар ҳаракатланиши учун доимий равишда ҳашар усули ёрдамида тозалаш ишларини амалга ошириш керак бўлади. Бу борада маҳалла фаоллари, оқсоқолларимиз бош бўлишса, вазият анча яхшиланади деб ўйлайман.

 

Бундан ташқари, ишчи гуруҳ “Ғелон” қишлоғидаги қишлоқ врачлик пункти фаолияти билан танишишди. Унда беморлар учун яратилган шароитлар, дори-дармон таъминоти ҳолати ва у ерда хизмат кўрсатаётган шифокор ва ҳамшираларнинг фаолиятини ўрганишди. Шунингдек, қишлоқ врачлик пункти ходимларига ёнғин ҳавфсизлигига риоя этиш юзасидан йўриқномлар тарқатилди.

 

Шундан сўнг, ишчи гуруҳ туманиздаги “Кўл” қишлоғига йўл олшар экан, ҳудудни ўрганиш жараёнида транспорт қатнови йўллари тўлиқ қор билан қопланганлиги, айрим жойларда эса қорнинг қалинлиги 60-70 сантиметрни ташкил этганлигига гувоҳ бўлишди.

Ушбу ҳолатни бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳ тумандаги “Ғелон” ва “Кўл” маҳалла фуқаролар йиғинига олиб борувчи транспорт қатнови йўлларини қорлардан тозалаш мақсадида туман ҳокимининг фармойиши билан ажратилган дизель (солярка) ёнилғиси асосида транспорт йўлларини қорлардан тозалаш ишларини амалга оширишди.

Сўнгра, ишчи гуруҳ аҳолига қишки мавсумда ёнғин хавфсизлигига риоя этиши юзасидан ўз кўрсатмаларини бериб ўтишди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари