
ЁШЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАРДАН АСРАЙМИЗ
Жорий йилнинг 21 январь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси, туман ички ишлар бўлими ҳамда ЎзХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туман Уй-жой қурилиш ва коммунал хизмат кўрсатиш касб ҳунар коллежида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликка чек қўйиш, диний экстремизм, терроризм каби маънавий таҳдидларни олдини олиш мақсадида “Ёшларни ёт ғоялардан асраймиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда бир қатор ўқувчи ёшлар ва ота-оналар иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар ахборот хуружи кучайиб бораётган ҳозирги даврда ёшларимизнинг ижтимоий тармоқлар орқали турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслигининг олдини олиш, бунинг учун, аввало, ҳар бир ота-она ўз фарзандининг хатти-ҳаракатини назорат қилиб бориши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни турли фан ва касб-ҳунар ҳамда спорт тўгаракларига жалб этиш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.
Тадбир сўнггида мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати