Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилади

2020 йилнинг 20 июнь куни Қашқадарё ТРК “Қашқадарё ахбороти” кўрсатувида Шаҳрисабз тумани «Ўртақурғон» қишлоғида туман “Тоза ҳудуд” ДУК ва маҳалла аҳолиси ўртасида юзага келаётган муаммолар кўрсатилган танқидий кўрсатуви ҳақида

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, туман ҳокими ўринбосарлари, туман “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилотининг масъул ходимлари иштирокида 2020 йилнинг 20 июнь куни Қашқадарё ТРК “Қашқадарё ахбороти”да берилган танқидий кўрсатувда кўтарилган муаммоларни атрофлича ўрганб чиқди.

Кўрсатувда фуқароларнинг сони бўйича туман “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилоти билан “Ўртақурғон” МФЙ маълумоти ўртасидаги ноаниқликларнинг келиб чиқишида “Ўртақурғон” МФЙ раисининг имзоси билан тақдим этилган маълумотнома сабаб бўлган. Чунки, фуқаролар йиғинининг маълумотномасида айнан аҳоли сони 4177 нафар қилиб кўрсатилган ва шу маълумотнома асосида туман “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилоти фуқаролар йиғини билан чиқиндиларни ташиб чиқиш бўйича шартнома имзолаган.

Туман “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилоти 2020 йилнинг 1 мартида расман ташкил этилиб, шу кунга қадар Шаҳрисабз шаҳар “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилоти Шаҳрисабз тумани ҳудудида аҳолининг маиший чиқинларини ташиб чиқиш бўйича хизмат кўрсатиб келган. Шу сабабли Бугунга келиб туман “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилотининг ҳисоб-китобларида 2020 йилнинг 1 мартигача бўлган ҳолат бўйича ноаниқликлар келиб чиққан.

Юқоридаги камчиликларни бартараф этиш юзасидан туман “Тоза ҳудуд” ДУК ташкилотига ўзи ҳизмат кўрсатаётган барча тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари билан аҳоли сони ва қарздорликларини аниқлаштириш ва шу асосга кўра маиший чиқиндиларни ташиб чиқиш бўйича шартнома тузиш, хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Шунинг юқоридаги кўрсатувда келтириб ўтилган барча ноқулайликлар мутасадди бўлимлар томонидан тез орада тўлиқ бартараф этилиши белгилаб олинди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати