
Рухсат этилмаган сув ҳавзаларида чўмилманг!
Ёз келди дегунча, жажжи болажонлар сув ҳавзаларида чўмилишга ҳаракат қилади. Бунда ҳам маълум бир хавфсизлик қоидаларига риоя этиш талаб этади. Айниқса, айрим фуқароларимиз ўзлари учун нотаниш бўлган сув ҳавзаларида чўмила туриб, кутилмаганда оғир талофотларга дучор бўлишади.
Яқинда Шаҳрисабз туман фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари жойлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокида туманимиз ҳудудидан ўтган “Танхоз”, “Оқсув”, “Қашқадарё” дарёлари ҳудудида сув ҳавзаларида чўмилиш билан боғлиқ ҳолатларни чуқур ўрганиб, бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни аниқлаб, бундай ҳолатларни содир этган шахсларга нисбатан жиддий чора-тадбирларни кўришди.
Рейд давомида 50 дан зиёд жисмоний шахслар огоҳлантирилиб, улар ўртасида бу борада тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати