
МИРАКИДА ЯНГИ САВДО МАЖМУАСИ ИШГА ТУШИРИЛДИ
Юртимизнинг ҳар бир гўшасида бугун замонавий, аҳоли талабига тўла жавоб бера оладиган савдо мажмуалари бунёд этилмоқда. Уларда сотувчи ва харидорлар учун барча қулайликлар мавжуд бўлиб, хизмат сифати ҳам дунё талаблари дарасига йўлга қўйилмоқда.
Бугун Шаҳрисабз туманининг аҳолиси ўта зич жойлашган ҳамда туризмни ривожлантиришда имкониятлари юқори бўлган сўлим “Мираки” қўрғонида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан янги замонавий типдаги “Осиё яшил бозори” савдо мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Мажмуа очилиш маросимида сз олган туман ҳокими Исроил Аманов, аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш соҳалари юртимизда кенг ривожланаётганлигини алоҳида эътибоф этди.
— Авваллари, деҳқончилик маҳсулотини харид қиламан десанг, шаҳар марказидаги бозорларга тушишингизга тўғри келарди, — дейди Исроил Аманов. Ҳозир эса мана шундай савдо мажмуаларидан мева-чевадан тортиб, истаган сабзавот, полиз маҳсулотларини ҳарид қилишингиз мумкин. Мана шундай бунёдкорлик ишларнинг замирида эл-юрт фаровонлигини оширишдек эзгу мақсад ётибди.
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати