АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРДА САМАРАЛИ УСУЛЛАРДАН ФОЙЛАНИШИМИЗ ЗАРУР

АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРДА САМАРАЛИ УСУЛЛАРДАН ФОЙЛАНИШИМИЗ ЗАРУР

Пахта бизнинг нафақат миллий бойлигимиз, балки халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш, саноатни ривожлантириш, халқимиз учун муносиб иш ўринлари яратишда катта аҳамиятга эга.

Кекса бободеҳқонларимиз айнан асад ойида ғўза парваришига ниҳоятда катта аҳамият қаратиш зарурлигини доимо таъкидлаб келишган. Чунки, мана шу ойда бободеҳқонларимизнинг қилган барча меҳнатларига замин яратилади. Сабаби, ғўзага ишлов бериш бўйича барча агротеҳник тадбирлар ўз вақтида, сифатли амалга оширилса ҳосилга ҳосил қўшилади, белгиланган режаларнинг асоси яратилади.

Бу йил табиатда рўй берган мураккаб шароитлар ўз-ўзидан ғўза ривожига ҳам салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Кўп жойларда кўкариб чиққан ғўза ниҳолларини дўл урди, об-ҳавонинг совуб кетиши ҳам унинг ривожини орқага сурди. Шунинг учун бугун ҳар бир фермер хўжалиги раҳбарлари мўл ҳосилни тўплаш истагида бўлса, ғўзани чиканка қилиш, унинг қатор оралиғига минирал ва маҳаллий ўғитлар билан ишлов бериш бўйича агротеҳник тадбирларни амалга оширишлари керак бўлади.

Бу борада туман ҳокими Самад Хасанов фермер хўжаликлари раҳбарлари билан бўлган семинар йиғилишларда алоҳида таъкидлаб ўтди.

Бугунги бўлиб ўтган семинар йиғилишлар туманимизнинг барча сектор ҳудудларида ташкил этилиб, унда асосий масала ғўзага ишлов бериш, керакли минерал ўғитлар билан ҳосилнинг кўрсаткичларини ошириш, шунингдек, суғориш тизимини янада яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилда Шаҳрисабз туманида 4500 гектар екин ер майдонида пахта экилган бўлиб, ундан 15 минг тонна маҳсулот олиш кўзда тутилган.

 

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати