Васвасага ҳеч қандай ўрин йўқ

Васвасага ҳеч қандай ўрин йўқ

Коронавирус пандемияси шароитида аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида Шаҳрисабз туман ҳокимлиги томонидан алоҳида дастур қабул қилинган бўлиб, бу борада туманимизнинг тоғли ҳудудидан тортиб, барча қишлоқдаги оилалар график асосида суюлтирилган газ билан таъминлаб келинмоқда.

Яқинда “SizdanTelegram” канали “Ахир, тешик газ баллон ҳаёт учун хавфли-ку!” сарлавҳали хабарида аҳолига “тешик” газ баллонда суюлтирилган газ тарқатилаётганлигини иддао қилиб, канал админи ўзининг қай даражаги “саводли” эканлигини кўрсатиб ўтди.

Сабаби, аҳоли балки ҳудуд учун ўта хавфли саналган суюлтирилган газ баллонни ақли расо муҳандис, балки шу соҳани эгаси “тешик” деган ёзуви билан белгиланган ёроқсиз идишга газ тўлдириб ҳеч қачон истеъмолчига етказиб бермайди. Бундан шу нарса кўринадики, “Сиздан телеграм” канали шу қадар ўзининг савиясизлигини, саводсизлигини ва мантиқсизлигини намоён этяптики, бунга бир ўзингни муносабатингни билдиришга ҳам арзимайди.

Ҳар биримиз ҳаётимизда, кундалик турмушимизда турли хилдаги тушунмовчиликларга дуч келамиз. Бундай ҳолатда ҳам маънан ҳам жисмонан соғлом киши энг тўғри йўлни танлаган бўларди. Юқоридаги манбаа ҳақиқатга яқин ахборот бўлган тақдирда ҳам буни сезган киши интернет нашрига эмас, аслида фавқулодда вазиятлар бўлимига зудлик билан мурожаат этишлари керак эди. Албатта, айним кишиларнинг ўқувсизлиги, билимсизлиги туфайли юқоридаги тушунмовчилик содир бўлишига сабаб бўлди. Аслида ҳам ушбу газ баллон маҳалладаги бир оиланинг яроқсиз ҳолатга келиб қолган газ баллонларидан бири эканлиги ўрганиш жараёнида маълум бўлди. Шошқалоқлик билан ўзини ҳақ деб билган мурожаатчи ўзи билмай яқорсиз ҳолгатга келган бўм-бўш газ баллонни олиб кетганлигини тан олиб, аҳолига ваҳима ўйғотишига сабабчи бўлди.

Бугун мамлакатимизда аҳоли муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишини, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий этилган. Бу борада Халқ қабулхоналари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаб жойида ҳал қилиб борилмоқда.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати